Номзод ва сайловчиларнинг юзма юз мулоқоти

28.11.2019 20:11:34

Маълумки, мамлакатимиз бўйлаб депутатликка номзодларнинг ҳамда ишончли вакилларнинг сайловчилари билан учрашувлари қизғин паллада.

Хонқа туманидаги 7-сон умумтаълим мактабида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 121-Хонқа сайлов округидан  кўрсатилган номзод  Мақсуд Қурбонбоевнинг ишончли вакили Мамматсолай Нурметовнинг ҳамда туман Кенгашига 4-Хамза сайлов округидан кўрсатилган номзод Расул Абдуллаевларнинг  сайловчилари билан учрашуви самарали ташкил этилди. Учрашувлар давомида номзодларнинг  сайловолди дастурлари тўғрисидаги фикр ва мулоҳазалари сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди.

Номзодларнинг сайловолди дастурларида аҳолини турмуш шароитини яхшилаш,   уларга сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, бандлик ва бошқа масалаларни қонунчилик доирасида бартараф этиш устувор вазифа этиб белгилангани хусусида сўз юритилди.

Йиғилишда сайловчилар қизиққан саволларга номзод ва ишончли вакиллар томонидан батафсил жавоблар берилди.

                                                                                                       Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                                                                     Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                               Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+