Номзодлар халққа таништирилмоқда

04.12.2019 13:12:45

Сайлов арафасида Ўзбекистон “Адолат” СДПдан депутатликка кўрсатилган номзодлар жойларда ташкил этилган тегишли сайлов округларида халқ билан учрашув ўтказиб, сайловолди ташвиқот тадбирларини олиб бормоқдалар. 

Жумладан, 5 - Сирдарё сайлов округидан Халқ депутатлари Янгиер шаҳар Кенгаши депутатлигига кўрсатилган номзод Т.Самиев шаҳардаги 4-сонли МТМда, 34-Гулбаҳор сайлов округидан кўрсатилган номзод Э. Ибрагимова тумандаги 6-умумтаълим мактабида, Гулистон туман 5-Фурқат сайлов округидан кўрсатилган номзод Т. Ғаффорова ва У. Абдуллаев, 29-“Сайқал” сайлов округидан кўрсатилган номзод Д.Умировалар ўзларининг сайловолди дастурлари билан халқни яқиндан таништиришди. Демократик илғор ғояларни ўзида сингдирган партия сайловолди дастури йиғилганлар томонидан олқишланди.

Озоджон Миртожиев, 16-умумтаълим мактаби ўқитувчиси:

-Гулистон туманимизда бўлиб ўтган сайловолди тарғибот учрашувида номзоди Ўзбекистон “Адолат” СДПдан кўрсатилган Т.Ғаффаровани маҳалламиз билан анчадан буён яхши таниймиз. Дарҳақиқат, уларнинг халқ олдида амалга ошириб келаётган эзгу ишларини таҳсинга сазовор, деб баҳолаш ўринли. Агар Т.Ғаффарова депутат этиб сайланадиган бўлса, ўзига билдирилган ишончни тўла оқлашига аминман. Шу сабабдан ҳам мен бу номзодни сайловларда қўллаб-қувватламоқчиман.

Шу каби сермазмун учрашувлар давом этмоқда. 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+