Номзоднинг дастури сайловчиларга манзур бўлдими?

20.12.2019 13:12:30

Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига 3-Элликқалъа сайлов округидан номзод этиб кўрсатилган Ибрагимова Зухра Аметовна ўз сайловчилари билан учрашувлар ташкил қилмоқда.

Элликқалъа туманидаги 18-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган учрашувда номзод йиғилганларга сайловолди дастуридаги устувор вазифилар тўғрисида гапириб берди.

Номзоднинг сайловолди дастурида илгари сурилган ғоялар, хотин-қизлар ва ёшлар ҳаётига доир муҳим масалалар, айниқса соғлиқни сақлаш, халқ учун муносиб турмуш шароитини яртиш каби мақсадлар ўз ифодасини топганлиги аҳолига жуда манзур бўлди.

Сайловчиларни қизиқтирган барча саволларга номзод томонидан батафсил жавоблар қайтарилди. 

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+