Номзоднинг ғоялари қўллаб-қувватланди

09.12.2019 16:12:44

9-Сирдарё сайлов округига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Шуҳрат Хасанов Гулистон туманидаги “Ибрат” маҳалласи аҳли билан учрашди. Турфа соҳа кишилари қамраб олинган учрашувда номзоднинг таржимаи ҳоли ва дастури йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

Шунингдек, учрашув давомида номзод Ш.Хасанов келгусида депутатликка сайланса, аввало, ўз ҳудудидан келиб чиқиб муаммоларни ҳал этишга бел боғлашини маълум қилди. Йиғилган иштирокчилар ёш номзоднинг ташаббус ва ғояларини олқишлашди ва сайловларда қўллаб-қувватлашларини билдирдилар.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+