Қўшкўпирликлар муносиб номзодга овоз берадиган бўлди

10.12.2019 13:12:08

Қўшкўпир туманидаги 10-сон болалар ва ўсмирлар мусиқа мактабида  Олий Мажлис Қонунчилик палатасига 124-сайлов округидан номзоди кўрсатилган Руслан Рўзметовнинг сайловчилар билан учрашуви очиқ ва дилдан мулоқот тарзида ташкил этилди.

Учрашув аввалида номзоднинг ишончли вакили Замира Абдуллаева номзод тўғрисида маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг Руслан Рўзметов  йиғилганларни ўзининг дастурида илгари сурилган илғор ғоялар билан таништирди.

Таъкидланишича, сайловолди дастурда инсон, унинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари давлат ва жамиятнинг энг юксак қадриятлари эканлигини тан олиб, жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳаларида ҳар бир инсонни фаровон ҳаёти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ижтимоий адолат ва қонун устуворлиги мезонларини таъминлаш ва бошқа илғор ғоялар муҳим ўрин тутган.

Палвонназир Раҳимов, нуроний, сайловчи:

-Номзоднинг ўтган учрашувларининг бирида туманимиздаги Хайровот қишлоғидан туман марказига келиб, сўнгра вилоят марказига бориб келишда фуқаролар транспорт масаласидаги муаммолар сабаб азият чекишаётганини, энг ёмони 2-3 соатлик ҳарид ёки бошқа юмушлар учун кун бўйи йўлда қолиб кетишаётгани тўғрисида баён этгандик. Р.Рўзметов хали номзодлигидаёқ бу муаммодан холос этди. Хайровот-Қўшкўпир-Урганч йўналишидаги 2 та йўловчи ташиш  микроавтобус фуқаролар учун фаолиятини бошлади. Қўшкўпирликларнинг қувончи чексиз. Р.Рўзметовнинг номзоди жуда ўринли кўрсатилган. У сайловчилар ишончини қозонди. Сайлов куни муносиб номзодга овоз берамиз.

Йиғилиш сўнгида сайловчилар томонидан  фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар ўртага ташланди. Саволларга номзод томонидан атрофлича жавоблар берилди.

                                                                                                    Ўзбекистон “Адолат” СДП

                                                                                                       Хоразм вилоят Кенгаши

                                                                                                                     матбуот  хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+