Сайлов - билим ва тажриба синови

13.09.2019 16:09:28

Хабарингиз бор, бу йилги сайлов жараёнларига бутун республикамиз бўйлаб пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Шу мақсадда партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши ҳам жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтадиган сайловни муносиб савияда ўтказишга ҳаракат қилмоқда. Куни кеча Кенгаш томонидан “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида ўтказилган семинар ҳам ана шулар жумласидандир.

Маҳаллий Кенгашлар депутатлари, туман Кенгашлари раислари, ижрочи котиблар, фаоллар иштирок этган сиёсий ўқувда, энг аввало, Сайловолди дастуримизнинг мақсад-вазифаларини тушунтиришга эътибор қаратилди. Унда партиянинг Учтепа ва Яшнобод туман Кенгашлари раислари Б.Абдухолиқов ҳамда Ф.Ғаффоровлар  сўзга чиқиб, сайлов олдидан сайловчиларни дастурий мақсадларимизга жалб қилиш маҳорати, уларнинг онгига ғояларимизни чуқур сингдириш ва бу орқали сайлов пайтида юқори овозлар  тўплашга ҳозирдан ҳаракат қилишимиз лозимлиги таъкидланди.

Семинарда Сайлов кодексининг мазмун-моҳиятига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига ҳамда Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши депутатлигига номзодларни саралашда энг муносибларини танлаб олиш усуллари тушунтирилди. Тажрибага таянган ҳолда, ўтган сайловда йўл қўйилган хатоларни такрорламаслик таъкидланди. Аксинча, сайловга кучли номзодлар билан курашга шай бўлишимиз лозимлиги мисоллар билан таққослаб берилди.

Сўзга олган партиянинг Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Бахром Валиев ҳамда ўринбосар Одил Омоновлар бу йилги сайлов жараёнлари жиддий курашлар остида ўтишини айтиб ўтишди.

Семинарда кўтарилган мавзу интерфаол  усулларда, гуруҳларга бўлинган ҳолда йиғилганларга тушунтириб берилди. Якунда иштирокчилар Сайловолди дастур ва сайлов жараёнлари хусусидаги ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олишди. Дастур юзасидан таклиф-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Зулайҳо АХМАДЖОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+