Сайлов - демократия кўзгуси

22.12.2019 11:12:54

Ҳудудларда ҳар бир сайлов комиссия аъзолари сайловни уюшқоқлик билан юқори демократик савияда ўтказиш учун фаоллик кўрсатишмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши сайловини ўтказувчи 14-Заҳириддин Муҳаммад Бобур сайлов округига қарашли 8-сайлов участкасида ҳам эрта тонгдан сайловчилар ташриф буюриб, ўз фуқаролик позицияларини фаол номоён этишмоқда. Уларга сайлов участкаларида эркин овоз беришлари учун барча имкониятлар яратилган.

- Мен бу йил биринчи марта сайловда иштирок этмоқдаман – дейди Мадинабону Акрамова -  Оммaвий ахборот воситалари орқали номойиш этилаётган демократик дебатларни кўриб, сиёсий партияларнинг сайловолди дастурида олға сураётган мақсад ва вазифалари билан танишиб, ўз партиям номзодларига овоз бердим. Сайлов участкасида сайлов жараёнларига пухта тайёргарлик кўрилгани, барча шароит яратилганининг гувоҳи бўлдим. Сайловни очиқ ҳамда ошкоралик асосида ўтказилаётганлиги мени жуда қувонтирди.

Фуқароларнинг сиёсий онги ва маданияти ўсиб бораётгани, жамиятда демократия, очиқлик ва ошкоралик таъминланаётгани бўлиб ўтаётган сайловларда яна бир бор намоён бўлмоқда.

Бўлиб ўтаётган сайловларда фуқароларимиз ҳар бир овоз эътиборга олинишига ва ҳар бир фуқаро давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантиришда бевосита иштирок этишига ишонч билдиришмоқда. Сайловларда очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик амалда кенг таъминланмоқда. Бу – участка сайлов комиссияларидан то Марказий сайлов комиссиясигача – барча даражадаги сайлов комиссиялари ўз ишини юксак масъулият ва энг юксак демократик принциплар асосида амалга оширишида ўз ифодасини топмоқда.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+