Семинар иштирокчилари сертификатни қўлга киритди

13.09.2019 15:09:45

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгашида “Сайловлар: ғалаба стратегияси ва тактикаси” мавзусида ўтказилган семинар-тренингнинг  якуний кунида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапова ҳам  иштирок этди. Унинг “Ўзбекистон Президенти илгари сураётган стратегик ташаббусларнинг мафкуравий моҳияти” мавзусидаги нутқи иштирокчилариа катта қизиқиш уйғотди.

Таъкидланганидек, сайловолди ташвиқоти даврида ижтимоий-сиёсий тадбирларни ташкил этишда инновацион усулларидан, тарғиботнинг илғор ва таъсирчан воситаларидан, хорижий давлатларнинг бу борадаги ижобий тажрибаларидан етарли даражада фойдаланиш, сиёсий ўқувлар ҳамда бошқа ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш зарур.

“Сайловга доир пиар технологиялар” мавзусида маъруза қилган партиянинг вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари Малика Баймурадова  сиёсий технологияларни қонун асосида қўллаш борасида қайси масалаларга эътибор қаратиш лозимлиги бўйича тўлиқ тушунчалар бериб ўтди.

Гўзал Жўраева, Оҳангарон туман Кенгаши раиси:

— Семинар учун кунлик танланган  мавзулар  жуда долзарб  бўлиб, уларнинг ўқув иштирокчиларига ноодатий услубларда етказилиши мақсадга мувофиқ бўлди. Айниқса, бугунги сайловолди баҳс-мунозараларга бағишланган дарс Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Людмила Кошелапова томонидан мазмун-моҳияти аниқ ва тўлиқ очиб берилди. Хусусан, дебатларда иштирок этишдан олдин пухта тайёргарлик кўриш, маълумотларни қисқа ва аниқ етказа олиш, баҳс жараёни ва қарши тарафни мунтазам таҳлил қилиб, сўнгра фикр билдириш лозимлигини билдик. Амалий машғулот давомида эса назарий билимларимизни амалда қўллаб кўрдик. Семинарда олинган билим ва кўникмалар ўз натижа ва самарасини беради, деб ўйлайман.

 Нигора Холходжаева, Зангиота туман кенгаши раиси:

—Кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда иш олиб бордик. Айниқса, дарс давомида ўз номзодимизни сайловолди учрашувлар, дебатларга тайёрлаш жараёни жуда қизиқ бўлди. Мулоқотлар давомида устунликни қўлдан бой бермаслик учун қайси жиҳатларга эътибор бериш кераклигига аҳамият қаратилди. Ўйлайманки, мазкур семинар-тренинг партиямиз дастури ва сайловолди тарғиботида ўз натижасини кўрсатади.

Cеминар–тренинг якунида мазкур ўқув машғулотларида  иштирок этиб,  ўз билим ва малакаларини оширган шаҳар, туман Кенгашлари раисларига  махсус сертификатлар топширилди.  

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент  вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+