Шаффофликка амал қилинмоқда

22.12.2019 17:12:49

Ҳудудда ташкил этилган барча сайлов участкаларидаги каби Гулистон туманидаги 200-сайлов участкасида ҳам бугунги сайловлар шаффофлик тизими асосида ўтмоқда. Эрта тонгдан бу ерга йиғилган сайлов комиссияси аъзолари ҳамда номзодларнинг ваколатли вакиллари, кузатувчилари муҳим сиёсий жараённи демократик талабларга тўлиқ риоя қилган ҳолда бошлаб юборишди.

Тумандаги “Ишонч” маҳалласида ташкил этилган мазкур сайлов участкасига келаётган фуқароларнинг оқими эса узилмаяпти. Уларнинг  яширин овоз бериши учун тайёрланган махсус хоналар мавжуд. Сайловчиларга бу ерда барча шароитлар муҳайё қилинган. Ногирон ва имконияти чекланганлар учун алоҳида шароитга эга хоналар ташкил қилинган.

Айтиш жоизки, бу йилги сайловлар аввалгиларидан кескин фарқ қилгани ҳолда чин маънода очиқлик тамойиллари асосида ўтмоқда.  

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+