Сиёсий фаоллик намоён бўлмоқда

22.12.2019 13:12:49

“Янги Ўзбекистон - янги сайловлар” шиори остида ўтказилаётган бу йилги парламент ва маҳаллий кенгашлар сайловлари барча мутахассисларнинг бирдек эътирофига кўра демократик меъёрлар асосида  очиқлик ва ошкоралик мезонларига таянган ҳолда ташкил этилди.

Айни дамда Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарларидаги жами 13 та сайлов окрукларидаги  950 дан зиёд  сайлов участкалари  фуқаролар  билан гавжум. Хусусан, Ўртачирчиқ тумани 778- сайлов участкасида одамлар гавжум, барчада байрамона кайфият. Шуни мамнуният билан қайд этиш лозимки, сайлов ёшидаги фуқаролар сидқидилдан ўзлари муносиб деб топган номзодларга овоз бермоқдалар. Аҳамиятлиси, вилоятнинг барча  сайлов участкаларида сайлов жараёнлари  худди шундай  баланд руҳда ўтмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Тошкент вилояти Кенгаши

Матбуот хизмати

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+