Тиббиёт ходимлари даврасида тарғибот тадбири

03.12.2019 10:12:41

26 - Ибн Сино сайлов округидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзоди қўйилган Таваккал Чориев тиббиёт соҳаси вакиллари билан учрашиб, ўзининг тарғибот тадбирини олиб борди. Тадбирда дастлаб номзоднинг ишончли вакили сўзга чиқиб, фаолияти ҳамда сайловолди дастурида қайд этилган таклифлар билан таништириб ўтди.

Сўзга чиққан номзод Таваккал Чориев ўзининг сайловолди дастурида таълим масаласига алоҳида эътибор қаратгани, мамлакат илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда илм-фаннинг ўрнини кучайтириш, инновацион иқтисодиётга ўтиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлигини мустаҳкамлаш чораларига аҳамият берилганлиги айтиб ўтилди.

Шунингдек, тиббиёт тизимида фаолият олиб бораётган ёш кадрлар масаласи тўғрисида ҳам номзод алоҳида қайд этди.

-Бугунги учрашув ҳар томонлама аниқ мақсад ва таклифга бой бўлди, деб ўйлайман. Айниқса, очиқ мулоқот тарзида ўтганлиги тиббиёт ходимлари ва ёшларнинг эркин фикр билдиришида имкон берди. Номзод дастури билан танишган сайловчилар бу борада ўзларининг таклифлари билан ўртоқлашишди. Сиёсий саводхонлик бойитилди, - дейди номзоднинг ишончли вакили Фарҳод Болтаев.

Тарғибот сўнгида номзод томонидан берилган барча саволларга аниқ жавоблар қайтарилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+