Тўғри тажриба ғалаба сари йўл очади

07.09.2019 15:09:07

“Сайлов: ғалаба стратегияси ва тактикаси” семинар-тренинги биз учун айни муддао бўлди. Чунки бу йилги сайловлар олдинги сайловларга қараганда бошқача ўтиши аниқ. Навбатдаги сайлов жараёнларида бешта сиёсий партия курашади. Энг муҳим жиҳати эса, аҳолининг дунёқараши, ҳуқуқий саводхонлиги юксалган, жамиятдаги ўзгаришларга бефарқ эмас.

Семинар-тренингнинг илк куниданоқ бир олам таассуротлар, фаолиятимиз давомида керак бўладиган зарур маълумотларга эга бўлдик. Олиб бораётган фаолиятимизга четдан назар солиб, яна қайси жиҳатларга эътиборни кўчайтиришимиз лозимлиги хусусида хабардор этилдик. Хусусан, партиянинг пойдевори бўлган бошланғич партия ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, сайловолди дастурнинг халқчил, ҳаммага тушунарли, оддий,содда тилда, “зуваласини пишириб”, маромига етказиш сирларидан воқиф бўлдик.

Соҳа мутахассислари, тажрибали, малакали профессор ўқитувчиларнинг тренингларни суҳбат, ўйинлар, психологик машқлар, баҳс-мунозаралар асосида олиб бориши жараённи қизиқарли, ёдда қоларли бўлишини таъминлаб берди. Бу эса кузатувчилар, ваколатли вакиллар ва номзодлар учун машғулотлар ўтишимизда қўл келиши аниқ. Зеро, тажриба алмашиш, малака ошириш, янгиликка интилиш ғалаба сари кенг йўл очади.

Хонбуви ХАЙИТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+