Учрашувларда сайловчиларнинг фаоллиги намоён бўлди

20.12.2019 14:12:06

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига 58-Оқдарё сайлов округидан кўрсатилган номзод Рустам Умаров билан бўлиб ўтаётган учрашувлар қизғин кечмоқда. Номзод партиямизнинг дастурий ғояларидан келиб чиққан ҳолда одамларни ижтимоий-сиёсий жараёнларга нисбатан фаол, ҳозиржавоб бўлишга ундамоқда. Шунингдек,  таълим муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда тиббиёт муассасаларида  бўлиб ўтаётган учрашув давомида сайловчиларни қисқача таржимаи ҳоли ҳамда ўз сайловолди дастуридан ўрин олган мақсад, вазифалар ва режалари билан ҳам яқиндан таништириб ўтмоқда.

Қайд этилганидек, номзоднинг дастуридан олий таълим муассасаларига қамровни кенгайтириш, қабул квоталарини бекор қилиш, мактабларда куни узайтирилган синфлар ташкил этиш, мактабгача таълим муассасаларига қамровни ошириш, қишлоқ хўжалигида фермер ва деҳқон хўжаликлари учун имтиёзли кредитлар асосида қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш масалалари ўрин олган.

-Номзоднинг дастуридан ўрин олган масалалар мени қониқтирди. Бугунги кун учун айни долзарб масалалар кўтарилган. Айниқса қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашда имтиёзли кредитлар ажратиш масаласи жуда муҳим. Негаки, бу масаланинг ечими орқали аҳоли бандлигини таъминлашга, халқнинг фаровонлиги ошишига ҳисса қўшилади – дейди ўз сўзида сайловчи Зоҳир Турсунқулов.

Шунингдек, ҳуддуда мавжуд муаммоларни, хусусан, мактабларда икки ёки уч сменада ўтилаётган дарслар ўқувчиларни дарсни самарали ўзлаштиришига тусқинлик қилишини, болаларни мактабгача таълимга қамраб олишдаги камчиликлар, ички йўлларнинг носозлиги, газ таъминотидаги тақчилликлар борасида ўзларини қийнаётган муаммоларни ҳал этишда номзоднинг ўз олдига қўйган мақсадлари аҳолининг қизиқишига сабаб бўлмоқда.

Номзоднинг партия сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда бу каби муаммоларни қонуний асосланган ечимлари юзасидан бераётган жавобларидан сайловчилар қониқиш ҳосил қилишяпти. Буни учрашувда иштирок этаётган иштирокчиларнинг фикр-мулоҳазаларидан, юз-кўзларида намоён бўлаётган ишончдан англаш қийин эмас.    

Лола САЙИДОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+