РАХМОНОВ АБДУКАМОЛ ШОДИЕВИЧ

РАХМОНОВ АБДУКАМОЛ ШОДИЕВИЧ

Туғилган йили:

Туғилган жойи:

MUtahassisligi: Ўзбекистон Адолат СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари

Тегишли қўмитаси:

Сайланган округи:

Телефон рақами:

Электрон почта манзили:

Рахмонов Абдукамол Шодиевич 1960 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.

Ўзбек. Маълумоти олий. 1986 йилда Самарқанд давлат университетининг ҳуқуқшунослик факультети кечки бўлимини тамомлаган. Мутахассислиги ҳуқуқшунос. Махсус унвонлари: иккинчи малака даражали судья; биринчи даражали адлия маслаҳатчиси. Меҳнат фаолияти: 1977-1986 йилларда дурадгор-ишчи, Самарқанд вилоят Китобхонлар кўнгилли жамияти Китоб таъмирлаш устахонаси мудири, Темирйўл тумани бўйича масъул котиби, Қизил Яримой жамияти Сиёб тумани қўмитаси раиси бўлиб ишлаган ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаган. 1975-1986 йилларда жамоатчилик асосида ёшлар ташкилотига етакчилик қилган. 1986-2003 йилларда Гўзалкент тумани прокурори ёрдамчиси, Пастдарғом тумани прокурори ёрдамчиси, Пастдарғом туман прокуратураси терговчиси, Самарқанд вилояти прокуратураси тергов бошқармаси прокурори, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси, Нарпай туман судининг раиси, Самарқанд вилояти суди раисининг жиноят ишлари бўйича ўринбосари, Фуқаролик ишлари бўйича вилоят судининг раиси лавозимларида фаолият юритган. 2003-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси, Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, Ҳуқуқий тарғибот ва ҳуқуқий таълим бошқармаси бошлиғи вазифаларида ишлаган. 2010-2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати — Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси бўлган. 2012 йилдан Ўзбекистон Адолат социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси, 4 та бадиий, 15 та илмий-публицистик адабиёт, 400 дан ортиқ бадиий ва илмий-публицистик мақолалар муаллифи. Шунингдек, 20 дан ортиқ китоблар муҳаррири. Оилали. Тўрт нафар фарзанднинг отаси

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!