Партия фаол ёшлари

Караматдинова Айжамал Жеңис қизи

Караматдинова Айжамал Жеңис қизи: 1998 йил 2 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Кегейли туманида туғилган. 2017 йил Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлган. Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоси.

Бердибаев Марс Жанабаевич

Бердибаев Марс Жанабаевич: 1993 йил 5 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳрида туғилган. 2015 йил Беруний номидаги Давлат стипендияси соҳиби бўлган. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти 1 босқич магистранти

Анорова Шоҳиста Ўразали қизи

Анорова Шоҳиста Ўразали қизи: 2000 йил 24 апрель куни Жиззах вилояти, Дўстлик туманида туғилган. Дўстлик тумани Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

Кураш бўйича Республика миқёсида ва халқаро турнирларда ғолибликни қўлга киритган. Ўзбекистон ва Осий чемпиони.

Саитова Ирода Абдувайит қизи

Саитова Ирода Абдувайит қизи: 1998 йил 31 март куни Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида туғилган. Жиззах ҳуқуқшунослик коллежи ўқувчиси.

“TAEKWON-DO” WTF йўналиши бўйича Республика миқёсида ва халқаро турнирларда ғолибликни қўлга киритган.

Шодиева Азиза Абдулла қизи

Шодиева Азиза Абдулла қизи: 2000 йил 5 май куни Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида туғилган. Ғаллаорол Автомобиль йўллари сервиз хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

Шодиева Азиза санъат ва спорт мунтазам шуғулланиб келади. “TAEKWON-DO” WTF йўналиши бўйича Республика миқёсида ва халқаро турнирларда ғолибликни қўлга киритган. Дутор чолғу асбоби ёрдамида куй ижро этишда халқаро фестиваллар иштирокчиси.

Эгамова Севара Олмос Қизи

Эгамова Севара Олмос Қизи: 1998 йил 10 февраль куни Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида туғилган. Жиззах давлат педагогика институти талабаси.

“Экотуризмни ривожлантириш” номли лойихаси билан учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси хузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси томонидан 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм миқдорда Давлат грантига сазовор бўлган.

Эгамова Севаранинг 10 дан ортиқ илмий мақолалари Республика ва халқаро матбуот нашрларида чоп этилган.

Холмуродов Самандар Акмал ўғли

Холмуродов Самандар Акмал ўғли: 2000 йил 6 август куни Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида туғилган. Ғаллаорол иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

Холмуродов Самандар спортнинг Бокс тури бўйича туман, вилоят ва Республика миқёсида фахрли ўринларни қўлга киритган. Хусусан, 2017 йил июль ойида ёшлар ўртасида Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида ғолибликни қўлга киритган. Ўзбекистон чемпиони.

Ғозиева Моҳинур Илҳом қизи

Ғозиева Моҳинур Илҳом қизи: 1999 йил 14 ноябрь куни Жиззах вилояти, Жиззах шаҳрида туғилган. Жиззах олимпия захиралари коллежи ўқувчиси.

Спортнинг сузиш тури бўйича Республика миқёсида ва халқаро турнирларда ғолибликни қўлга киритган. 

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!