Янгиликлар
Расмий
Муносабат
News

Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 июнь куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, бўш турган бино ва ерларда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Аввал хабар берилганидек, 7 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда шу борадаги ишлар Андижон вилояти мисолида таҳлил қилинган эди. Бу гал Тошкент вилоятидаги мавжуд салоҳият ва ундан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.  Тошкент вилояти хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун энг қулай ҳудуд. Барча шаҳар ва туманларда етарли электр энергияси захираси мавжуд. Асосий истеъмол бозорларига маҳсулот етказиб берадиган йўл инфратузилмаси ҳам яхши ривожланган.  Лекин вилоятнинг баъзи ҳудудларида аҳоли жон бошига истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми республика бўйича ўртача кўрсаткичдан 2-3 баробар кам. Вилоят саноатида ҳудудий корхоналар улуши атиги 15 фоизни ташкил этади. Бўка, Оққўрғон, Оҳангарон, Паркент, Пискент, Қуйичирчиқ каби туманларда саноат анчайин орқада қолган. Жорий ой бошида давлатимиз раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифи давомида 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган 40 триллион 300 миллиард сўмлик 800 га яқин лойиҳадан иборат дастур ишлаб чиқилган эди. Шундан 300 дан зиёди саноат соҳасидадир. Шунингдек, бу борада резервлар кўплигидан келиб чиқиб, Ҳудудлар саноатини комплекс ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан яна 310 та қўшимча лойиҳа шакллантирилди. Йиғилишда мазкур саноат лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Унга кўра, июнь ойи бошида тасдиқланган Дастур билан биргаликда вилоятда 2019-2022 йилларда умумий қиймати қарийб 51 триллион сўм бўлган 636 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.  Ушбу лойиҳалар доирасида 4,2 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш орқали саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмини қарийб 2, аҳоли даромадларини 2,1 баробар ошириш кўзда тутилган. Бу 51 мингдан ортиқ доимий иш жойи ташкил этиш имконини беради.  Йиғилишда ҳар бир лойиҳа тармоқлар, шаҳар ва туманлар, тижорат банклари кесимида кўриб чиқилди. Мутасаддиларга ушбу саноат лойиҳалари бўйича режа жадвалларини тасдиқлаб, уларни ўз муддатида ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.  Муҳим жиҳати шундаки, вилоят саноатини ривожлантириш бўйича таклиф этилган лойиҳаларнинг 60 фоизи инфратузилмаси мавжуд, лекин бўш турган объектлар ва ер майдонларига жойлаштирилди. Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли вазирлик ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда республика бўйича самарасиз фойдаланилаётган барча бино ва ер майдонларини хатловдан ўтказиб, бўшайдиганларини тадбиркорларга аукцион орқали сотиш, инвестиция мажбуриятлари билан “ноль” қийматда бериш ёки улар негизида кичик саноат зоналари ташкил этиш вазифаси қўйилди. Хусусийлаштирилган объектларни самарали ишлатиш борасида мулк эгаларида айрим муаммолар борлиги қайд этилиб, уларни ҳал қилиш бўйича тадбиркорларга кўмаклашиш зарурлиги таъкидланди.   Видеоселекторда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари салоҳиятидан унумли фойдаланиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди.  Мамлакатимизда жами 21 та эркин иқтисодий зона ва 150 та кичик саноат зонаси ташкил этилган бўлиб, уларнинг ҳудудида қарийб 1 минг 700 та кичик корхона фаолият юритмоқда. Лекин айрим корхоналар муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан етарлича таъминланмаган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21 июнда қабул қилинган “Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мазкур жойлардаги шароитларни яхшилаш, мавжуд камчиликларни ҳал этиш йўллари белгилаб берилди. Бу барча ҳудудлардаги, жумладан, Тошкент вилоятидаги кичик саноат зоналари учун ҳам айни муддао бўлди. Бундан фойдаланиб, вилоятда саноатни изчил ривожлантириш, бўш объектлар негизида янги қувватларни ишга тушириш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Мутасаддиларга шу тизим асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда саноатни ривожлантириш бўйича қўшимча лойиҳаларни шакллантириш бўйича топшириқ берилди. Бундан ташқари, йиғилишда тармоқлар ва ҳудудлар бўйича лойиҳаларда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳолати танқидий кўриб чиқилди. Жаҳон талаблари асосида рақобатбардош ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, логистикани янада ривожлантириш, янги бозорлар топиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ...

Батафсил
News

Жиззахда 5 та ташаббус доирасида мусобақа ташкил этилди

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши ҳамда бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида спортнинг белбоғли кураш, бокс, мини футбол ҳамда шашка-шахмат турлари бўйича мусобақа ўтказилди.   Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида ташкил этилган ушбу тадбир орқали ёшлар ўртасида спортнинг белбоғли кураш, бокс, мини футбол, шахмат-шашка турлари ва уларнинг ижобий жиҳатлари хусусида тушунтиришлар берилди. Ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий соғломлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини таъминлаш, спортга муҳаббат туйғуларини кучайтириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар борасида фикрлар билдирилди.  Ёшларнинг кенг қатламини, айниқса, уюшмаган ёшларни спортга жалб қилиш, уларнинг саломатлигини таъминлаш, ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, янгича фикрлайдиган, мустақил дунёқарашига эга, ён-атрофида содир бўлаётган воқеаларга дахлдорлик ҳисси билан ёндашувчи ёшларни тарбиялаш, уларда мардлик ва ватанпарварлик, Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш мақсадида уюштирилган мусобақаларда вилоятнинг барча туманларидан ташриф буюрган 150 дан зиёд ёш, умидли спортчилар ўзаро беллашди.     Мусобақалар Жиззах давлат педагогика ва политехника институтлари, вилоят Олимпия захиралари мактаб-интернати, кураш саройининг спорт майдонлари ва заллари, шунингдек, вилоятдаги мактабгача таълим муассасаларида ўтказилди.              –Ёшларни спортнинг турли йўналишларига жалб этишда, давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши раиси Ориф Шукуров. – Қувонарлиси, мана шу тадбир ёшларни спортга бўлган қизиқишини оширишга, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга ўзига хос ҳисса  қўшди, десак муболаға бўлмайди.          Дарҳақиқат, спорт мусобақалари ўтказиладиган жойларда ёшлар учун “Одам савдоси, экстремизм ва терроризм: инсон ҳуқуқ ва эркинликларига таҳдид” мавзусига бағишланган расмлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Кўргазмани ташкил этишдан мақсад эса тинчлигимизни асраш, халқ фаровонлиги ва юрт ободлигини таъминлаш, ёшларнинг инновацион ғояларини рағбатлантириш, экстремизм ва терроризм иллатларига қарши курашиш, аёллар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларни янада такомиллаштириш, ушбу муаммоларни бартараф этиш юзасидан жамоатчилик фикри ва таклифларини ўрганишдан иборат.   – Мамлакатимизда ёшларни спортга жалб этиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилишга аълоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгаши депутати Д.Ҳакимова. – Ёш авлодни маънавий-жисмоний жиҳатдан чиниқтиришда, соғлом авлодни вояга етказиш ва уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлашда спорт муҳим аҳамиятга эга. Спорт ёшларимиз дунёқараши ва ҳаётига янгича мазмун киритаётир.     Мусобақани вилоят якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, вилоят Олимпия захиралари мактаб-интернати мураббийлари ва масъул ходимлари белгиланган тартиб-қоидалар асосида ўтказилишини таъминлаб боришди.    Мусобақа сўнгида ғолиб спортчилар ташкилотчилар томонидан  I-II-III даражали дипломлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Достон ЗОКИРОВ, Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Фаол журналистларга партия томонидан совғалар топширилди

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини халққа етказиш, янгиланиш, бунёдкорлик борасидаги ишларни кенг ёритишда оммавий ахборот воситалари ходимларининг муносиб ҳиссалари бор. Шу боисдан ҳам ҳар йили юртимизда 27 июнь матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни кенг нишонланади. Мазкур байрам Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгашида ҳам кўтарикни руҳда ўтказилди. Унда партия фаолияти, ғоя ва мақсадларини кенг жамоатчиликка намоён этишда фаол қатнашаётган бир гуруҳ фаол журналистлар иштирок этди. Журналистларни Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши раиси Н.Қаипбергенов қутлаб, ўз касбини сидқидилдан ардоқлаб келаётган касбдошларимизнинг ижодий ишларида муваффақиятлар тилади. Партиямизнинг аъзоси бўлган, фаолиятимизни мунтазам ёритиб келаётган ва ҳаққоний равишда фаолият юритаётган мазкур журналистларга ҳудудий Кенгаш томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқ ҳамда совғалар топширилди. Журналистлар ҳам ўз навбатида партия Кенгашининг кўрсатаётган эътибори учун миннатдорчилик билдирди. Айшолпан ОРАЗЫМБЕТОВА, Ўзбекистон «Адолат» СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Сиёсий жараёнларда Ўзбекистон "Адолат" СДП позицияларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан партиянинг Бухоро вилоят Кенгашида “Сиёсий жараёнларда Ўзбекистон "Адолат" СДП позицияларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари” мавзусидаги семинар ташкил этилди. Унда Бухоро вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари раислари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари аъзолари ҳамда фаоллар иштирок этди. Семинарда таъкидланганидек, сўнгги икки ярим йил ичида Ўзбекистон демократик ривожланишнинг мутлақо янги босқичига қадам қўйди. Ушбу қисқа вақт мобайнида 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий соҳаларда жадал ислоҳотлар, қатор янгиланишлар амалга оширилди, фуқаролик жамиятининг демократик институтлари фаоллиги янада ошди, жамият ҳаётининг барча жабҳаларида уларнинг иштироки таъминлаб келинмоқда. Шу қаторда сиёсий партияларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ўрни ва роли янада кучайди, парламентнинг ва давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳларининг ваколатлари кенгайди. Кейинги йилларда халқ билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойилни амалга ошириш барча даражадаги раҳбарлар ҳамда депутатлар фаолиятининг асосий мезонига айланди. Ўз навбатида фуқароларнинг ҳам ҳуқуқий саводхонлик даражаси анча юксалди. Семинарда сўзга чиққан Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ўринбосари Фарҳод Ишанкулов таъкидлаганидек, сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг роли муҳим ҳисобланади. Айниқса, парламент ва маҳаллий вакиллик органларига сайловлар бўлиб ўтадиган жорий йилда аҳоли ва сайловчилар билан янада яқинроқ мулоқот олиб бориш, сўнгги йилларда миллий қонунчилигимизга киритилган янгиланишлардан хабардор қилиш орқали уларнинг ҳуқуқий маданияти ошириш долзарб саналади. Чунончи, ҳуқуқий маданият кишиларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси, қонунларга бўлган ҳурмати, ҳуқуқий нормаларни ижро этиши, ҳаётга тадбиқ эта олиш кўникмаси, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик, қонунларга итоаткорлик, сиёсий жараёнларда фаоллик ҳамда ташаббускорлигини англатади. Шу жумладан, маърузачи жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш, мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш “Адолат” социал-демократик партиясининг энг муҳим дастурий вазифаларидан бири эканлигига тадбир иштирокчиларининг эътиборини қаратди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ҳамда “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонларида белгилаб берилган жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини ислоҳ қилиш, коррупцияга қарши курашишга доир долзарб вазифалар ижросини таъминлашда фаол иштирок этиш партия депутатлари ва фаоллари олдида турган энг муҳим, масъулиятли иш эканлиги айтиб ўтилди. Жумладан, партия томонидан фуқароларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ёшларнинг ҳуқуқ соҳасига бўлган қизиқишларини ошириш, уларни коррупциянинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз, ҳуқуқий жиҳатдан етук, баркамол авлод қилиб тарбиялаш мақсадида ўтказиб келинаётган “Конституция билимдони” кўрик-танлови, ҳафтанинг ҳар сешанба кунлари маҳаллаларда ўтказилаётган сиёсий ўқувлар ҳамда бошқа ҳуқуқий тарғибот тадбирларининг самарадорлигини янада ошириш зарурлиги таъкидланди. Жонли мулоқот ва савол-жавобларга бой бўлган семинар сўнгида иштирокчиларга кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. Моҳигул АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Қарор кимнинг манфаатини ҳимоя қилади?

Ҳар бир мамлакат, юрт ўз келажагини, тараққиётини, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий йўлларини маълум бир қонунлар, қарорлар, фармонлар, фармойишлар асосида белгилаб олади. Бу ҳужжатлар нафақат шу мамлакат ёки давлатнинг равнақ топиши учун, балки халқнинг яхши, фаровон яшаши, тўкис ҳаёт кечириши учун ҳам хизмат қилади. Шу сабабли мамлакатимиз Президенти, республика Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилаётган қонунлар, қарорлар, фармонларга халқимиз катта умид кўзи билан қарайди. Уларни мамлакатнинг истиқболли келажагини белгилаш йўлидаги асосий омиллар деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида” деб номланган 897-сонли қарори ҳам юртимиз ижтимоий ҳаётидаги яна бир ҳужжат бўлди. Қарорда унинг қабул қилинишига сабаб бўлган омиллар “Ёқилғи-энергетика ресурсларини реализация қилишнинг бозор механизмларини янада жорий этишни таъминлаш, улардан оқилона фойдаланиш, энергия тежамкорлигини рағбатлантириш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарини балансли ривожлантириш мақсади, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларининг жаҳон нархлари ўсишини ва товарлар (хизматлар) бозорларида монополияни босқичма-босқич пасайтирилаётганлиги инобатга олинганлиги” билан изоҳланади. Англашилиб турибдики, изоҳга кўра қарорда яхши мақсадлар кўзда тутилган. Бироқ қарорнинг асл моҳияти изоҳда айтилганидек, энергия тежамкорлигини рағбатлантиришга эмас, балки газ ва электр энергияси учун тўланадиган нархларни оширишга қаратилган. Қарор асосида 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб аҳоли истеъмоли учун бериладиган 1 куб метр табиий газнинг нархи 320 сўм қилиб, 1 квт-соат электр энергиясининг нархи 250 сўм қилиб белгиланди. Белгиланган бу нархларга бугунги кунда ҳам амал қилинмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг бу қарорининг яна бир “ўзига хос” томони шундаки, унда табиий газ ва электр энергияси учун истеъмол тўловларини — нарх ҳамда тарифларини бир марта эмас, босқичма-босқич ошириб бориш кўзда тутилганди. Қарорга кўра, 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб 1 квт-соат электр энергиясининг нархи 280 сўмга, 1 куб метр табиий газнинг нархи 350 сўмга кўтарилиши қатъий қилиб кўрсатилганди. Лекин республика Молия вазирлигининг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига тақдим этган маълумотига кўра, айрим сабаблар билан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун истеъмол тўловлари қимматлашиши жараёни тўхтатилди. Нархлар оширилмади. Аммо бу жараён вақтинча ҳолатми ёки доимийми? Бу ҳозирча номаълум. Айни пайтда шуни таъкидлаш керакки, газ ва электр энергияси учун нарх ва тарифларнинг йилига камида икки марта оширилаётгани ва бу жараёнда аҳолининг реал даромадлари ҳисобга олинмаётгани жамоатчилик ўртасида турли норозиликларни келтириб чиқармоқда. “Бу соҳаларда нархлар кўтарилиши сабаблари нимада?” деган ҳақли саволлар пайдо бўлмоқда. Лекин бу саволлар аксарият ҳолларда жавобсиз қолмоқда. Яна бир мулоҳаза. Республика Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги 897-сон қарорида асосий эътибор газ ва электр энергияси учун истеъмол тўловларини босқичма-босқич ошириш билангина кифояланиб қолмаган. Унда бу соҳаларда нарх-наволарни оширишдан ташқари яна бир масалага эътибор қаратилган. Бу борада қарорда, жумладан, бундай дейилади: “2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида қуйидагилар жорий этилсин: а) аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 квт-соат; б) аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси: иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб метр; бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб метр; в) аҳоли билан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда: базавий норма доирасида — белгиланган тариф бўйича; базавий нормадан ортган қисми учун — белгиланган тарифга 1,2 баравар ошириш коэффицентини қўллаш. “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзбекэнерго” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги 2019 йилнинг 1 июлига қадар электр энергияси ва табиий газ истеъмоли базавий нормаларини амалда қўлланишини ўрганиш натижаларига кўра келгусида истеъмол базавий нормаларини қўллаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин”. Юқоридаги ташкилотлар, вазирликларнинг 1 июлга қадар Вазирлар Маҳкамасига бу эксперимент (тажриба) бўйича қандай таклифлар беришини билмаймиз. Аммо қарорнинг бу қисмининг асл моҳияти нимадан иборат? Нима учун эксперимент жараёнида ҳар бир абонентга базавий норма белгиланмоқда? Келинг, бу масалага оддийроқ йўсинда назар ташлайлик. Агар Вазирлар Маҳкамасининг бу қарори бўйича газ ва электр энергияси истеъмоли нархлари ошадиган бўлса, газ учун базавий норма 1000 куб метр бўлганда, истеъмолчи шунча миқдорда газдан фойдаланса, 350 минг сўм пул тўлайди. Агар истеъмолчи 2000 куб метр газдан фойдаланса, базавий нормадан ташқари 1000 куб метрига 350 минг сўм эмас, 420 минг сўм пул тўлайди. Яъни, истеъмолчига 2000 куб метр табиий газ 770 минг сўмга етказиб берилади. Базавий норма бўлмаганда 2000 куб метр табиий газнинг нархи истеъмолчи учун 700 минг сўмни ташкил этган бўларди. Электр энергияси тўловида ҳам худди шундай ҳолат юзага келади. Агар истеъмолчи базавий нормадаги 300 квт-соат энергияни ишлатса, янгиланиши кутилаётган тариф бўйича унинг нархи 84 минг сўм бўлади. Истеъмолчи 600 квт-соат энергиядан фойдаланса, 168 минг сўм эмас, 184800 сўм пул тўлашга мажбур бўлади. Бундан ташқари, қарорнинг бу қисмида тилга олинган базавий норма ҳар бир абонентга мўлжаллаб белгиланган. Бу ерда “ҳар бир абонент” сўзига алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳам бежиз эмас. Бир абонент эса баъзан икки-уч одамдан, баъзан 15-20 кишидан иборат бўлиши мумкин. Халқимиз, миллатимиз бир хонадонда, яъни бир абонент доирасида кўпчилик бўлиб яшайди. Юқоридаги базавий нормалар эса якка тартибдаги уйлар ва турли ҳажмдаги квартиралар учун бир хил, уйлар ва квартиралар квадрат метри ҳамда уларда яшаётган инсонлар сони ҳисобга олинмасдан белгиланган. Масалан, бир хонали икки киши яшайдиган хонадон ҳам бир абонент ҳисобланади, уч-тўрт оила истиқомат қиладиган ҳовли ҳам бир абонент ҳисобланади. Улар учун эса бир хил базавий норма қўйилган. Ёки ҳовлиларда иссиқ сув газ ёки электр энергия ёрдамида иситилади. Одам сонига қараб энергия истеъмоли ҳам ошиб боради. Натижада якка тартибдаги хонадонларда ва кўп қаватли уйлардаги квадрат метри катта бўлган квартираларда яшовчи фуқаролар электр энергия ва табиий газ истеъмолини тежашга қанча ҳаракат қилсалар ҳам нормадан ортиқ сарфлашга ва ортиқча маблағ тўлашга мажбур бўладилар. Бу эса аҳолининг турли қатламлари ўртасида адолатсизликни келтириб чиқаради. Шунинг учун агар бундай базавий норма қабул қилиниши зарур бўлса, шу ҳолатда мавжуд бўлган тенгсизликни, адолатсизликни бартараф этиш керак. Яъни, базавий нормани абонентга эмас, одам сонига қараб белгилаш зарур. Умуман олганда, Вазирлар Маҳкамасининг қарорида эксперимент тариқасида ҳар бир абонентга белгиланиши режалаштирилаётган базавий норма асосида қандай мақсад ётибди? Мақсад битта — табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун нарх ва тарифларни яна бир бор оширишдан иборат. Бугун Юнусобод тумани аҳолиси бошига тушиб турган бу тажриба, муаммо келгусида бутун мамлакатимиз аҳолисининг ташвишига айланмаса эди... Сўзимиз бошида ҳар бир мамлакатда қабул қилинган қонун ва қонун ости ҳужжатлари давлат ҳамда халқ манфаатлари учун, юртнинг, эл-улуснинг ободлиги, равнақини таъминлаш учун хизмат қилади, деган фикрни айтган эдик. Шу сабабли республика Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида”ги 897-сонли қарорини ҳам бир жиҳатдан давлат манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида қабул қилинган ҳужжат, деб баҳолаш мумкин. Лекин ҳар қандай мамлакатда давлат манфаатлари халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда намоён бўлади. Давлат манфаатларини ҳимоя қилиш халқ манфаатларини ҳимоя қилишдан бошланади. Шунинг учун ҳам Президентимиз ҳар бир маърузасида “Халқ бой бўлса, давлат бой бўлади”, деган фикрни такрор-такрор таъкидлайди. Шундай экан, Вазирлар Маҳкамасининг халқнинг норозиликларига сабабчи бўлаётган, табиий газ ва электр энергияси учун истеъмол тўловларини икки марта — ҳам тўғридан-тўғри, ҳам базавий норма асосида ошириш билан боғлиқ 897-сонли қарорини қандай баҳолаш мумкин? Бу қарор кимнинг манфаатини ҳимоя қилади? Камол Муҳаммад ЁҚУБ Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Бухородан онлайн: Раъно Шукурлаева: сиёсий ташаббус – фуқароларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини таъминловчи муҳим қадам

Биз - депутатлар аҳоли билан мулоқот олиб борар эканмиз, асосан, уларнинг мурожаатларини вақтида ҳал этиб бериш масалаларига эътибор қаратамиз. Шубҳасиз, бугун барчамиздан талаб қилинадигани ҳам шу – фуқаролар муаммоларини ўрганиш баробарида уларнинг амалий ечимларига эътибор қаратишдир. Албатта, мурожаатларни ўрганиш баробарида аҳолининг сиёсий фаоллиги ва ҳуқуқий маданиятини ривожлантиришнинг ҳам вақти келди. Чунки бугунги давр айнан шуни талаб қилади. Маълумки, мамлакатимиз раҳбари томонидан “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги фармон имзоланди. Унда аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий онги ва маданиятини ривожлантириш билан бир қаторда, уларнинг ҳуқуқий тарбиясини шакллантириш масалаларига эътибор қаратилган ва бу билан боғлиқ аниқ вазифалар қайд этилган.   Аҳоли ўртасида эркин мулоқотни таъминлашда уларнинг ташаббуси муҳим ҳисобланади. Сиёсий фаоллиги эса ана шу ташаббусни шакллантиришда асосий мезонлардан биридир. Бугун ташкил этилган тадбирда ҳар бир депутатнинг олдига аниқ мақсад қўйилиши баробарида аҳоли сиёсий фаолигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келиши лозимлиги эътироф этилди. Хусусан, сиёсий ўқувларнинг ташкил этилиши тўғрисида вазифалар берилди. Бундай ўқувларни ташкил этишда партиянинг ўрни ва ролини оширишга аҳамият берилиши хусусида таъкидланди. Шу билан бирга маърузачи жамиятда ҳуқуқий маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш, мамлакатимизда ҳуқуқий таълим ва билимлар тарғиботини тубдан яхшилаш, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш, аҳолини қабул қилинаётган қонунларнинг мақсади, мазмун-моҳиятидан кенг хабардор этиб бориш энг муҳим дастурий вазифаларидан бири эканлиги тўғрисида гапириб ўтди. Тадбир моҳиятидан келиб чиққан ҳолда барчамиз сиёсий жараёнларда фаол бўлиб, аҳолининг сиёсий-ҳуқуқий билимини бойитишда ташаббус кўрсатишимиз лозим. Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Газета ўқиш масалани чуқур англаш деганидир

Бугунги глобаллашув даврида оммавий ахборот воситалари, хусусан, матбуотнинг ўрни ва таъсири беқиёс бўлиши табиий. Чунки матбуотнинг тараққий топиши билан одамларнинг ҳаётга, янгиликларга бўлган муносабати ўзгарди. Матбуот халқимизни маънавий юксалишга, теран фикрлашга даъват қиладиган қудратли куч саналади. Шу боисдан ўтган йиллар давомида мамлакатимизда юртдошларимиз ишончи ва ҳурматига сазовор бўлиб бораётган матбуотнинг ролини ошириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Соҳанинг ҳуқуқий, қонунчилик базаси мукаммал шаклланди ва мустаҳкамланиб борилмоқда. Лекин бугунги кунда юртдошларимиз орасида интернет пайдо бўлиши билан ҳеч ким газета-журнал ўқимай қўйди, асосий янгиликлардан телевидение, радио ва ижтимоий тармоқлар орқали хабардор бўлади, деган фикрлар ҳам йўқ эмас. Ҳақиқатдан ҳам босма оммавий ахборот воситалари ахборот бериш тезлиги жиҳатидан интернет ва ижтимоий тармоқларга тенг кела олмайди. Лекин бугунги кунда ижтимоий тармоқларда тезкорлик билан берилаётган айрим воқеалар мазмун-моҳияти жиҳатдан мукаммал ёритилган, дея олмаймиз. Тезкорлик деб берилаётган ахборот ёки воқеанинг таҳлилига кам эътибор қаратилади. Газета-журналларда эса матбуотнинг ўзига хос барча талабларига риоя қилинишига аҳамият қаратилиши билан бирга журналистнинг касб маҳорати ҳам ўз аксини топади. Назаримда, бугун кўпчилик аҳоли китоб сотиб олишга ёки обуна бўлмаса ҳам ўзи қизиққан газетасини сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бу юртимиздаги бугунги тараққиёт, одамларнинг онгу тафаккурининг ва яшаш тарзининг ўзгарганлиги билан боғлиқ ҳодиса. Ҳар қандай ҳодисага холисона ёндашиб, унга таҳлилий нуқтаи назардан баҳо беришни истаган инсон, албатта, газета-журнал ўқишга ва маҳоратли журналист қаламидан завқ олишга интилади. Барча касбдошларимизни яқинлашиб келаётган касб байрамимиз билан қутлаб, доимо масъулиятни чуқурроқ англаган ҳолда фидойилик, изланувчанлик ва она халқимизга чексиз меҳр-муҳаббат билан ишлаш саодатини тилаб қоламиз. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Бухородан онлайн: ҳуқуқий маданият – сиёсий фаоллик сари

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати томонидан партиянинг Бухоро вилоят Кенгашида “Сиёсий жараёнларда Ўзбекистон "Адолат" СДП позицияларини мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари” мавзусидаги семинар ўз ишини бошлади. Унда Сиёсий Кенгаш раиси ўринбосари Фарҳод Ишанкулов, партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар, партиянинг фаол аъзолари иштирок этишди. Партиянинг “Юксак ҳуқуқий маданият – тараққиёт гарови!” лойиҳаси доирасида бўлиб ўтган тадбирдан асосий мақсад жамиятда юксак-ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришга эътибор қаратиш, фуқароларнинг сиёсий саводхонлигини ошириш, ташаббусини ривожлантиришдан иборатдир. Тадбирда сўзга чиққанлар сиёсий онг ва ҳуқуқий маданиятни оширишда сиёсий партияларнинг ўрни ва роли хусусида таъкидлашди. Шунингдек, бу сингари тадбирларнинг савияли ташкил этилишига аҳамият қаратди.   Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 июнь куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, бўш турган бино ва ерларда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Аввал хабар берилганидек, 7 июнь куни бўлиб ўтган йиғилишда шу борадаги ишлар Андижон вилояти мисолида таҳлил қилинган эди. Бу гал Тошкент вилоятидаги мавжуд салоҳият ва ундан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.  Тошкент вилояти хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун энг қулай ҳудуд. Барча шаҳар ва туманларда етарли электр энергияси захираси мавжуд. Асосий истеъмол бозорларига маҳсулот етказиб берадиган йўл инфратузилмаси ҳам яхши ривожланган.  Лекин вилоятнинг баъзи ҳудудларида аҳоли жон бошига истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми республика бўйича ўртача кўрсаткичдан 2-3 баробар кам. Вилоят саноатида ҳудудий корхоналар улуши атиги 15 фоизни ташкил этади. Бўка, Оққўрғон, Оҳангарон, Паркент, Пискент, Қуйичирчиқ каби туманларда саноат анчайин орқада қолган. Жорий ой бошида давлатимиз раҳбарининг Тошкент вилоятига ташрифи давомида 2019-2020 йилларда амалга ошириладиган 40 триллион 300 миллиард сўмлик 800 га яқин лойиҳадан иборат дастур ишлаб чиқилган эди. Шундан 300 дан зиёди саноат соҳасидадир. Шунингдек, бу борада резервлар кўплигидан келиб чиқиб, Ҳудудлар саноатини комплекс ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ томонидан яна 310 та қўшимча лойиҳа шакллантирилди. Йиғилишда мазкур саноат лойиҳалари тақдимоти ўтказилди. Унга кўра, июнь ойи бошида тасдиқланган Дастур билан биргаликда вилоятда 2019-2022 йилларда умумий қиймати қарийб 51 триллион сўм бўлган 636 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.  Ушбу лойиҳалар доирасида 4,2 миллиард доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш орқали саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмини қарийб 2, аҳоли даромадларини 2,1 баробар ошириш кўзда тутилган. Бу 51 мингдан ортиқ доимий иш жойи ташкил этиш имконини беради.  Йиғилишда ҳар бир лойиҳа тармоқлар, шаҳар ва туманлар, тижорат банклари кесимида кўриб чиқилди. Мутасаддиларга ушбу саноат лойиҳалари бўйича режа жадвалларини тасдиқлаб, уларни ўз муддатида ишга тушириш бўйича топшириқлар берилди.  Муҳим жиҳати шундаки, вилоят саноатини ривожлантириш бўйича таклиф этилган лойиҳаларнинг 60 фоизи инфратузилмаси мавжуд, лекин бўш турган объектлар ва ер майдонларига жойлаштирилди. Давлат активларини бошқариш агентлигига тегишли вазирлик ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда республика бўйича самарасиз фойдаланилаётган барча бино ва ер майдонларини хатловдан ўтказиб, бўшайдиганларини тадбиркорларга аукцион орқали сотиш, инвестиция мажбуриятлари билан “ноль” қийматда бериш ёки улар негизида кичик саноат зоналари ташкил этиш вазифаси қўйилди. Хусусийлаштирилган объектларни самарали ишлатиш борасида мулк эгаларида айрим муаммолар борлиги қайд этилиб, уларни ҳал қилиш бўйича тадбиркорларга кўмаклашиш зарурлиги таъкидланди.   Видеоселекторда эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари салоҳиятидан унумли фойдаланиш масаласи ҳам атрофлича муҳокама қилинди.  Мамлакатимизда жами 21 та эркин иқтисодий зона ва 150 та кичик саноат зонаси ташкил этилган бўлиб, уларнинг ҳудудида қарийб 1 минг 700 та кичик корхона фаолият юритмоқда. Лекин айрим корхоналар муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан етарлича таъминланмаган эди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 21 июнда қабул қилинган “Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мазкур жойлардаги шароитларни яхшилаш, мавжуд камчиликларни ҳал этиш йўллари белгилаб берилди. Бу барча ҳудудлардаги, жумладан, Тошкент вилоятидаги кичик саноат зоналари учун ҳам айни муддао бўлди. Бундан фойдаланиб, вилоятда саноатни изчил ривожлантириш, бўш объектлар негизида янги қувватларни ишга тушириш бўйича вазифалар белгилаб олинди. Мутасаддиларга шу тизим асосида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда саноатни ривожлантириш бўйича қўшимча лойиҳаларни шакллантириш бўйича топшириқ берилди. Бундан ташқари, йиғилишда тармоқлар ва ҳудудлар бўйича лойиҳаларда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳолати танқидий кўриб чиқилди. Жаҳон талаблари асосида рақобатбардош ишлаб чиқаришлар ташкил этиш, маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, логистикани янада ривожлантириш, янги бозорлар топиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ...

Батафсил
News

Биринчи ярим йилликда кутилаётган натижалар таҳлил қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борада жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида кутилаётган натижалар ва сифат ўзгаришларини таҳлил қилишга бағишланган йиғилиш ўтказди. Фаол инвестиция сиёсати юритилиб, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларга инвестициялар, энг аввало тўғридан-тўғри хорижий сармоялар йўналтирилаётгани, тадбиркор ва инвесторларга ҳар тарафлама амалий кўмак бериш бўйича таъсирчан механизмлар жорий қилиниб, изчил амалга оширилаётгани натижасида юқори иқтисодий ўсиш суръатлари таъминланаётгани қайд этилди.  Жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти 5,4 фоизга, саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 7 фоизга, қурилиш-пудрат ишлари 9,6 фоизга ва хизматлар ҳажми 13,9 фоизга ўсиши кутилмоқда. Ушбу натижаларда, аввало, ўзлаштирилган инвестициялар қарийб 1,5 баробар ўсгани энг муҳим омил бўлгани алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, барча тармоқ ва ҳудудларда тўлиқ фойдаланилмаётган резервлар ҳали кўплиги кўрсатиб ўтилди. Уларнинг раҳбарларига замонавий корхоналар ва янги иш ўринлари ташкил этиш, маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш юзасидан топшириқлар берилди. Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириб, қўшимча тушумларни ижтимоий ва коммунал соҳаларни ривожлантириш, қишлоқ ва маҳаллаларни обод қилиш, аҳолининг ҳаётини яхшилашга йўналтириш бўйича аниқ вазифалар қўйилди. Давлат раҳбарининг ҳудудларга ташрифлари доирасида ишлаб чиқилган дастурлар ҳамда аниқ инвестиция лойиҳалари ижросини жадаллаштириш бўйича қўшимча чоралар кўриш, шунингдек, янги лойиҳаларни шакллантириш юзасидан топшириқлар берилди.  Шунингдек, йиғилишда шаҳар ва туманларнинг меъморий қиёфасини яхшилаш, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида уй-жойларни таъмирлаш ва аҳоли пунктларини ободонлаштириш, ичимлик суви, электр энергияси тармоқлари, маҳаллий ва ички йўлларни қуриш-таъмирлаш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳолати кўриб чиқилди. Зарур молиявий ва бошқа ресурсларни ўз вақтида ажратиш ҳамда ўзлаштириш, белгиланган ишларни сифатли бажариш бўйича кўрсатмалар берилди. Мажлисда Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди. Ҳар бир тармоқ ва ҳудудни ривожлантириш бўйича кўзланган марралар ва аниқ вазифаларнинг сўзсиз ижросини таъминлаш учун тегишли раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш чоралари белгиланди. Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ...

Батафсил
News

Президент Шавкат Мирзиёев: Ислом цивилизацияси маркази илмий фундаментал база бўлиши лозим

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йили июнда Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази қурилишига рамзий тамал тоши қўйган эди. Ўтган вақт давомида бу ерда кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Иншоот ертўласи ва деворлари қурилди, айни пайтда том қисми конструкциялари монтаж қилинмоқда.   Қарийб 10 гектарни эгаллаган муассаса илмий-маърифий марказ бўлади. Бино ертўласида музей омбори, қадимий қўлёзма ва осори-атиқаларни реставрация қилиш хоналари бўлади. Биринчи қаватда кутубхона, анжуманлар зали, аждодларимизнинг илм-фан ривожига қўшган улкан ҳиссаси ва меъморлик анъаналарига бағишланган кўргазма заллари жойлашади. Марказий фойега Усмон Қуръони қўйилади. Иккинчи қаватдан ахборот-ресурс маркази, илмий кафедралар ва бошқа хоналар ўрин олади.  Давлат раҳбари қурилиш жараёнини кўздан кечирди, бинонинг ички ва ташқи кўриниши, гумбаз ранглари юзасидан ўз тавсияларини берди. - Бу марказ орқали илм, маърифат, маданият ривожига миллатимиз қўшган ҳиссани муҳрлаб қўймоқчимиз, бу улуғ меросни халқимизга, ёшларимизга етказмоқчимиз. Ислом цивилизацияси маркази шу йўналишдаги илмий муассасалар учун фундаментал база бўлиши лозим. Ўзбекистон халқаро ислом академиясидаги ўқув ишлари бу марказ билан ҳамоҳанг бўлиши, талабалар юқори курсларни шу ерда ўқиб, ўқитувчилар малака ошириши керак, - деди Шавкат Мирзиёев. Президентимиз Усмон Қуръонини безавол сақлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Уни талабга мос ҳарорат ва ёруғлик даражасини таъминлаган ҳолда сақлаш, зиёратчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича давлатимиз раҳбари кўрсатмалар берди. Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ...

Батафсил
News

Ноёб Конгресс-холл ҳар қандай форматдаги йирик анжуманларни қабул қилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни Tashkent City қурилиш майдонига ташриф буюрди.  Мазкур халқаро бизнес маркази саккизта лотга ажратилган ҳолда барпо этилмоқда. Шу пайтгача 7 миллион куб метр тупроқ ишлари бажарилиб, элликдан зиёд бинога мустаҳкам пойдевор яратилди. Бугунги кунда бетон каркаслар ва деворлар қуриш, муҳандислик тармоқлари тортиш ишлари олиб борилмоқда.  Конгресс-холл ва Hilton меҳмонхонаси қурилаётган 5-лот энг илғор майдонлардан бири. Ушбу биноларда темир-бетон, металл конструкция ва том ёпиш ишлари якунланган бўлиб, қурилиш ҳажмининг саксон фоиздан зиёди битган. Ҳозирда электр тармоқларини монтаж қилиш, ички пардозлаш ва механика ишлари бажарилмоқда.  Давлатимиз раҳбарига аввалги ташриф чоғидаги кўрсатмаларнинг ижроси ҳақида маълумот берилди. Жумладан, улкан конгресс-холлда барча форматдаги халқаро тадбирлар ташкил этиш учун замонавий шароитлар яратилмоқда. Бу ерда саммитлар, улар доирасида икки томонлама учрашув ва музокараларни юқори даражада ўтказиш мумкин бўлади. Катта делегациялар вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари, хизмат кўрсатувчилар учун зарур қулайликлар яратилади.  Президент Конгресс-холлга туташ қурилган 21 қаватли, беш юлдузли Hilton меҳмонхонасини ҳам кириб кўрди. Шу ерда маҳаллий ва хорижий инвесторлар билан суҳбатлашди. Давлатимиз раҳбари Конгресс-холл ва меҳмонхонада юқори даражада хизмат  кўрсатишни йўлга қўйиб, мунтазам даромад топишни таъминлаш, ҳудудда барпо этиладиган истироҳат боғида юртдошларимиз ва туристлар учун кенг шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ...

Батафсил
News

Президент мактабларига саралаш босқич имтиҳонлари 26 июнь - 3 июль кунлари бўлиб ўтади​

1-22 июнь давомида жами 28 446 нафар талабгор ҳужжат топширган. Шундан 9260 таси (32,5%) онлайн, 19 186 нафари (67,5%) эса офлайн усулда, яъни бевосита қабул марказлари орқали ҳужжат топширган.   Онлайн топширилган, аммо белгиланган талабларга жавоб бермаган ва рад этилган ҳужжатлар сони 791 тани ташкил этган бўлса, ота-оналарга таҳрирлашга юборилган, аммо таҳрирланмаган аризалар сони 211 тани ташкил этди.   Топширилган умумий 28 446 талабгордан 27 446 таси саралаш босқич имтиҳонидан ўтиш имконига эга бўлишди.   Ҳудудлар бўйича энг кўп – 7 724 та ҳужжат Наманган вилоятидаги Президент мактабига келиб тушган. Қорақалпоғистонда 7 456 та, Хоразмда 6 503 та, Тошкент шаҳрида 5 763 та ҳужжат қабул қилинган.   Энг кўп – 8 727 та ариза 5-синф учун қабул қилинган, энг паст кўрсаткич 10-синфлар орасида – 2 350 та.   Имтиҳонларни давлат (ўзбек) тилида топширувчи ўқувчилар сони 22 051, қорақалпоқ тилида 4 847 нафарни ташкил қилган бўлса, инглиз тилида топширувчилар сони 621 нафарни ташкил этди.   Бир ўринга ўртача рақобат 49 ўқувчини ташкил этган бўлса, энг юқори рақобат 5-синфга топширган талабгорлар ўртасида – 1 ўринга 92 нафар ўқувчини (Наманганда 118 ўқувчи) ташкил этади.   Президент мактабларига 1-22 июнь давомида умумий топширилган ҳужжатлар бўйича батафсил маълумотни (ҳудудлар, синфлар, рақобат, жинси ва бошқа кесимларда) инфографикада кўришингиз мумкин, дея хабар беради Халқ таълими вазирлиги.     Манба: ЎзА ...

Батафсил
News

Лойиҳани 3 ойда амалга оширмасангиз – кичик саноат зонасидаги жойдан айриласиз

Бу Президентнинг 2019 йил 21 июндаги ПҚ-4363-сон қарорида назарда тутилган. Янги бошқарув тизими Ҳозирги вақтга қадар кичик саноат зоналари фаолиятини оператив бошқариш функцияси: 10 гектар ва ундан кўп бўлинмас ҳудудга эга КСЗ учун - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида кичик саноат зоналарини бошқариш дирекциялари; 10 гектардан кам ҳудудга эга бўлган, битта туман (шаҳар) доирасида жойлашган КСЗ учун - тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузурида кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекциялари томонидан амалга оширилган. Энди Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекцияларни ташкил этишга қарор қилинди. Ҳар бир КСЗга дирекцияларнинг масъул ходимлари бириктирилади. Бинобарин, туман (шаҳар) даражасидаги ягона дирекциялар ўз фаолиятини тўхтатади. Ягона дирекциялар давлат муассасаси шаклида ташкил этилиб, бир ой муддатда рўйхатдан ўтказилади. Директорларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод этиш маъмурий кенгашлар томонидан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Дирекциялар КСЗ ҳудудларининг архитектура-режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачилар бўлиб қатнашишга ҳақли. Иштирокчилар учун янги қоидалар Биринчидан, ер участкаларини бериш, КСЗ ҳудудида амалга ошириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаш ва жойлаштириш тўғрисидаги қарорлар туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасини бериш тўғрисидаги алоҳида қарорини қабул қилмаган ҳолда маъмурий кенгашлар баённомалари шаклида расмийлаштирилади. Эслатиб ўтамиз, шу каби тартиб эркин иқтисодий зоналар учун амал қилади. Иккинчидан, агар КСЗ иштирокчиси томонидан инвестиция лойиҳасини саноат зонасида жойлаштирилган кундан эътиборан 3 ой мобайнида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрилмаса ёки  объектдан шартномада (ишлаб чиқариш майдонларининг узоқ муддатли ижараси, таҳр.) кўрсатилган мақсадга номувофиқ фойдаланилса, у билан шартнома бир томонлама тартибда бекор қилинади. Учинчидан, агар КСЗ иштирокчиси томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш объектив сабабларга кўра шартномада кўрсатилган муддатларда якунланмаган бўлса ёки охирги 6 ой мобайнида ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилмаган бўлса, маъмурий кенгаш унга лойиҳа амалга оширилишини тезлаштириш бўйича “йўл харитаси”ни тасдиқлаган ҳолда қўшимча муддат тақдим этиши ёхуд шартномани бекор қилиши мумкин. Тўртинчидан, илгари КСЗ иштирокчиларига тақдим этилган бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)ни хусусийлаштириш ҳуқуқини амалга ошириш тартиби белгиланди: ўз маблағлари ҳисобига реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш ишлари олиб борилган бинолар ва иншоотлар (ёки уларнинг қисмлари)да, бироқ иштирокчи мақомини олган кундан бошлаб камида 3 йил муддат ўтгандан кейин – реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш ишларининг харажатлари чегириб ташланган ҳолда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича; инвестиция ва бошқа ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган тақдирда (иштирокчининг шахсий маблағлари ҳисобига реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш ишлари олиб бормаган ҳолда), бироқ иштирокчи мақомини олган кундан бошлаб камида 5 йил муддат ўтгандан кейин – 5 йил мобайнида тенг улушларда тўловларни киритиш ҳуқуқи берилган ҳолда аниқланадиган баҳолаш қиймати бўйича. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21.06.2019 йилдан кучга кирди. Манба: Norma.uz Подробне ...

Батафсил
News

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Бош вазирини қабул қилди

21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Қозоғистон Республикаси Бош вазири Асқар Маминни қабул қилди. Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик жадаллашиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди. Ўз навбатида, Асқар Мамин Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев ва Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг саломлари ва эзгу тилакларини етказди. Учрашувда қардош мамлакатларимиз раҳбарлари даражасидаги мунтазам учрашувлар ва ишончга асосланган мулоқот икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишга хизмат қилиб, уларни аниқ амалий мазмун билан бойитгани таъкидланди. Бугун илк бор ҳукумат раҳбарлари даражасида ўтказилган Ҳукуматлараро комиссия мажлиси савдо, инвестициялар, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, туризм ва бошқа йўналишларда истиқболли лойиҳаларни илгари суришнинг самарали механизми экани қайд этилди. Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни кенгайтириш, жумладан, Ўзбекистонда Қозоғистон йили доирасидаги қўшма тадбирларни ўтказишга алоҳида эътибор қаратилди. Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин кўп қиррали шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва олий даражада эришилган келишувларни сўзсиз рўёбга чиқариш борасидаги интилиши қатъий эканини таъкидлади. Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати   ...

Батафсил
News

Президент иштирокида Олий Мажлис Сенатининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди

Тошкентда 21 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирманчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бугунги ялпи мажлиси барқарор миллий тараққиётимизнинг янги босқичида, жамиятимиз ҳаётининг барча соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ва шиддатли демократик ислоҳотлар жадал олиб борилаётган масъулиятли бир даврда бўлиб ўтмоқда, – деди давлат раҳбари. Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган устувор мақсадлар халқимизнинг фидокорона меҳнати туфайли изчил амалга оширилаётгани, миллий иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани қайд этилди.  Президент халқимизнинг ҳаёт даражаси ва турмуш сифатини янада яхшилаш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш билан боғлиқ вазифаларни бажаришда Сенатнинг роли ва таъсирини ошириш зарурлигини таъкидлади.  Миллий ва ҳудудий манфаатлар нуқтаи назаридан қонунлар ишлаб чиқилишида сенаторларнинг фаоллигини ошириш, ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан самарали парламент назоратини амалга ошириш, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари билан амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш, Сенатнинг халқаро йўналишдаги фаолиятини кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.  – Биз Сенат деганда, биринчи навбатда миллий парламентимизнинг сиёсий, ҳуқуқий ва маданий савиясини амалда намоён этадиган, халқ манфаатларининг чинакам ифодачиси ва ҳақиқий ҳимоячиси бўлган катта бир кучни тасаввур қиламиз. Сенатор – бу халқнинг юксак ишончини қозонган вакил. Халқимиз олдида ҳаммамиз масъул ва жавобгармиз, – деди Шавкат Мирзиёев.  Давлат раҳбари ўз нутқида хотин-қизлар учун муносиб иш ва турмуш шароитлари яратиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, аёлларнинг социал-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш масалаларига алоҳида урғу берди.  – Бир нарсани тан олиш керак: аёллар халқнинг дардини бошқалардан кўра чуқур ҳис қилади. Бу йил декабрь ойида Олий Мажлис ва маҳаллий кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловларда меҳнаткаш ва оқила аёлларимиз қанчалик кўп сайланса, бундан давлатимиз ҳам, жамиятимиз ҳам фақат наф кўради, – деди Президент.  Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида янги қўмита – Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари бўйича қўмита тузишни таклиф этди.  Маълумки, 2015 йилдан буён Сенат Раиси бўлиб ишлаган Ниғматилла Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори этиб тайинлангани муносабати билан  лавозимидан муддатидан олдин озод этилган эди. Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 86-моддасига асосан, Олий Мажлис Сенати Раиси лавозимига Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Танзила Норбоева номзодини таклиф этди. Юқори палата аъзолари номзод тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сўзга чиққанлар Танзила Норбоева билим ва тажрибаси, ватанпарварлиги, жамиятдаги обрў-эътибори, инсоний фазилатлари билан ушбу лавозимга муносиблиги, Сенат фаолиятини бугунги кун талаблари асосида такомиллаштириш бўйича Президент нутқида баён этилган устувор вазифаларни амалга оширишга қодир эканини таъкидладилар.  Сенаторлар томонидан яширин овоз бериш йўли билан Сенат Раиси лавозимига Танзила Норбоева сайланди. Танаффусдан сўнг Олий Мажлис юқори палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилди. Мажлисда кўрилган масалалар юзасидан Сенатнинг тегишли қарорлари қабул қилинди. Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати   ...

Батафсил
News

Қарор кимнинг манфаатини ҳимоя қилади?

Ҳар бир мамлакат, юрт ўз келажагини, тараққиётини, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий йўлларини маълум бир қонунлар, қарорлар, фармонлар, фармойишлар асосида белгилаб олади. Бу ҳужжатлар нафақат шу мамлакат ёки давлатнинг равнақ топиши учун, балки халқнинг яхши, фаровон яшаши, тўкис ҳаёт кечириши учун ҳам хизмат қилади. Шу сабабли мамлакатимиз Президенти, республика Олий Мажлиси палаталари, Вазирлар Маҳкамаси томонидан чиқарилаётган қонунлар, қарорлар, фармонларга халқимиз катта умид кўзи билан қарайди. Уларни мамлакатнинг истиқболли келажагини белгилаш йўлидаги асосий омиллар деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида” деб номланган 897-сонли қарори ҳам юртимиз ижтимоий ҳаётидаги яна бир ҳужжат бўлди. Қарорда унинг қабул қилинишига сабаб бўлган омиллар “Ёқилғи-энергетика ресурсларини реализация қилишнинг бозор механизмларини янада жорий этишни таъминлаш, улардан оқилона фойдаланиш, энергия тежамкорлигини рағбатлантириш, молиявий интизомни мустаҳкамлаш ва ёқилғи-энергетика комплекси корхоналарини балансли ривожлантириш мақсади, шунингдек, ёқилғи-энергетика ресурсларининг жаҳон нархлари ўсишини ва товарлар (хизматлар) бозорларида монополияни босқичма-босқич пасайтирилаётганлиги инобатга олинганлиги” билан изоҳланади. Англашилиб турибдики, изоҳга кўра қарорда яхши мақсадлар кўзда тутилган. Бироқ қарорнинг асл моҳияти изоҳда айтилганидек, энергия тежамкорлигини рағбатлантиришга эмас, балки газ ва электр энергияси учун тўланадиган нархларни оширишга қаратилган. Қарор асосида 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб аҳоли истеъмоли учун бериладиган 1 куб метр табиий газнинг нархи 320 сўм қилиб, 1 квт-соат электр энергиясининг нархи 250 сўм қилиб белгиланди. Белгиланган бу нархларга бугунги кунда ҳам амал қилинмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг бу қарорининг яна бир “ўзига хос” томони шундаки, унда табиий газ ва электр энергияси учун истеъмол тўловларини — нарх ҳамда тарифларини бир марта эмас, босқичма-босқич ошириб бориш кўзда тутилганди. Қарорга кўра, 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб 1 квт-соат электр энергиясининг нархи 280 сўмга, 1 куб метр табиий газнинг нархи 350 сўмга кўтарилиши қатъий қилиб кўрсатилганди. Лекин республика Молия вазирлигининг Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига тақдим этган маълумотига кўра, айрим сабаблар билан жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб табиий ва суюлтирилган газ ҳамда электр энергияси учун истеъмол тўловлари қимматлашиши жараёни тўхтатилди. Нархлар оширилмади. Аммо бу жараён вақтинча ҳолатми ёки доимийми? Бу ҳозирча номаълум. Айни пайтда шуни таъкидлаш керакки, газ ва электр энергияси учун нарх ва тарифларнинг йилига камида икки марта оширилаётгани ва бу жараёнда аҳолининг реал даромадлари ҳисобга олинмаётгани жамоатчилик ўртасида турли норозиликларни келтириб чиқармоқда. “Бу соҳаларда нархлар кўтарилиши сабаблари нимада?” деган ҳақли саволлар пайдо бўлмоқда. Лекин бу саволлар аксарият ҳолларда жавобсиз қолмоқда. Яна бир мулоҳаза. Республика Вазирлар Маҳкамасининг юқоридаги 897-сон қарорида асосий эътибор газ ва электр энергияси учун истеъмол тўловларини босқичма-босқич ошириш билангина кифояланиб қолмаган. Унда бу соҳаларда нарх-наволарни оширишдан ташқари яна бир масалага эътибор қаратилган. Бу борада қарорда, жумладан, бундай дейилади: “2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида қуйидагилар жорий этилсин: а) аҳоли истеъмоли учун электр энергияси базавий нормаси ойига бир абонентга 300 квт-соат; б) аҳоли истеъмоли учун табиий газнинг базавий нормаси: иситиш мавсуми даврида якка тартибда иситиладиган уйлар ва квартираларда яшайдиган бир абонентга ойига 1000 куб метр; бошқа ҳолатларда бир абонентга ойига 250 куб метр; в) аҳоли билан электр энергияси ва табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга оширганда: базавий норма доирасида — белгиланган тариф бўйича; базавий нормадан ортган қисми учун — белгиланган тарифга 1,2 баравар ошириш коэффицентини қўллаш. “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Ўзбекэнерго” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги 2019 йилнинг 1 июлига қадар электр энергияси ва табиий газ истеъмоли базавий нормаларини амалда қўлланишини ўрганиш натижаларига кўра келгусида истеъмол базавий нормаларини қўллаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин”. Юқоридаги ташкилотлар, вазирликларнинг 1 июлга қадар Вазирлар Маҳкамасига бу эксперимент (тажриба) бўйича қандай таклифлар беришини билмаймиз. Аммо қарорнинг бу қисмининг асл моҳияти нимадан иборат? Нима учун эксперимент жараёнида ҳар бир абонентга базавий норма белгиланмоқда? Келинг, бу масалага оддийроқ йўсинда назар ташлайлик. Агар Вазирлар Маҳкамасининг бу қарори бўйича газ ва электр энергияси истеъмоли нархлари ошадиган бўлса, газ учун базавий норма 1000 куб метр бўлганда, истеъмолчи шунча миқдорда газдан фойдаланса, 350 минг сўм пул тўлайди. Агар истеъмолчи 2000 куб метр газдан фойдаланса, базавий нормадан ташқари 1000 куб метрига 350 минг сўм эмас, 420 минг сўм пул тўлайди. Яъни, истеъмолчига 2000 куб метр табиий газ 770 минг сўмга етказиб берилади. Базавий норма бўлмаганда 2000 куб метр табиий газнинг нархи истеъмолчи учун 700 минг сўмни ташкил этган бўларди. Электр энергияси тўловида ҳам худди шундай ҳолат юзага келади. Агар истеъмолчи базавий нормадаги 300 квт-соат энергияни ишлатса, янгиланиши кутилаётган тариф бўйича унинг нархи 84 минг сўм бўлади. Истеъмолчи 600 квт-соат энергиядан фойдаланса, 168 минг сўм эмас, 184800 сўм пул тўлашга мажбур бўлади. Бундан ташқари, қарорнинг бу қисмида тилга олинган базавий норма ҳар бир абонентга мўлжаллаб белгиланган. Бу ерда “ҳар бир абонент” сўзига алоҳида эътибор қаратилганлиги ҳам бежиз эмас. Бир абонент эса баъзан икки-уч одамдан, баъзан 15-20 кишидан иборат бўлиши мумкин. Халқимиз, миллатимиз бир хонадонда, яъни бир абонент доирасида кўпчилик бўлиб яшайди. Юқоридаги базавий нормалар эса якка тартибдаги уйлар ва турли ҳажмдаги квартиралар учун бир хил, уйлар ва квартиралар квадрат метри ҳамда уларда яшаётган инсонлар сони ҳисобга олинмасдан белгиланган. Масалан, бир хонали икки киши яшайдиган хонадон ҳам бир абонент ҳисобланади, уч-тўрт оила истиқомат қиладиган ҳовли ҳам бир абонент ҳисобланади. Улар учун эса бир хил базавий норма қўйилган. Ёки ҳовлиларда иссиқ сув газ ёки электр энергия ёрдамида иситилади. Одам сонига қараб энергия истеъмоли ҳам ошиб боради. Натижада якка тартибдаги хонадонларда ва кўп қаватли уйлардаги квадрат метри катта бўлган квартираларда яшовчи фуқаролар электр энергия ва табиий газ истеъмолини тежашга қанча ҳаракат қилсалар ҳам нормадан ортиқ сарфлашга ва ортиқча маблағ тўлашга мажбур бўладилар. Бу эса аҳолининг турли қатламлари ўртасида адолатсизликни келтириб чиқаради. Шунинг учун агар бундай базавий норма қабул қилиниши зарур бўлса, шу ҳолатда мавжуд бўлган тенгсизликни, адолатсизликни бартараф этиш керак. Яъни, базавий нормани абонентга эмас, одам сонига қараб белгилаш зарур. Умуман олганда, Вазирлар Маҳкамасининг қарорида эксперимент тариқасида ҳар бир абонентга белгиланиши режалаштирилаётган базавий норма асосида қандай мақсад ётибди? Мақсад битта — табиий газ ва электр энергияси истеъмоли учун нарх ва тарифларни яна бир бор оширишдан иборат. Бугун Юнусобод тумани аҳолиси бошига тушиб турган бу тажриба, муаммо келгусида бутун мамлакатимиз аҳолисининг ташвишига айланмаса эди... Сўзимиз бошида ҳар бир мамлакатда қабул қилинган қонун ва қонун ости ҳужжатлари давлат ҳамда халқ манфаатлари учун, юртнинг, эл-улуснинг ободлиги, равнақини таъминлаш учун хизмат қилади, деган фикрни айтган эдик. Шу сабабли республика Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида”ги 897-сонли қарорини ҳам бир жиҳатдан давлат манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида қабул қилинган ҳужжат, деб баҳолаш мумкин. Лекин ҳар қандай мамлакатда давлат манфаатлари халқ манфаатлари билан уйғун ҳолда намоён бўлади. Давлат манфаатларини ҳимоя қилиш халқ манфаатларини ҳимоя қилишдан бошланади. Шунинг учун ҳам Президентимиз ҳар бир маърузасида “Халқ бой бўлса, давлат бой бўлади”, деган фикрни такрор-такрор таъкидлайди. Шундай экан, Вазирлар Маҳкамасининг халқнинг норозиликларига сабабчи бўлаётган, табиий газ ва электр энергияси учун истеъмол тўловларини икки марта — ҳам тўғридан-тўғри, ҳам базавий норма асосида ошириш билан боғлиқ 897-сонли қарорини қандай баҳолаш мумкин? Бу қарор кимнинг манфаатини ҳимоя қилади? Камол Муҳаммад ЁҚУБ Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Газета ўқиш масалани чуқур англаш деганидир

Бугунги глобаллашув даврида оммавий ахборот воситалари, хусусан, матбуотнинг ўрни ва таъсири беқиёс бўлиши табиий. Чунки матбуотнинг тараққий топиши билан одамларнинг ҳаётга, янгиликларга бўлган муносабати ўзгарди. Матбуот халқимизни маънавий юксалишга, теран фикрлашга даъват қиладиган қудратли куч саналади. Шу боисдан ўтган йиллар давомида мамлакатимизда юртдошларимиз ишончи ва ҳурматига сазовор бўлиб бораётган матбуотнинг ролини ошириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилди. Соҳанинг ҳуқуқий, қонунчилик базаси мукаммал шаклланди ва мустаҳкамланиб борилмоқда. Лекин бугунги кунда юртдошларимиз орасида интернет пайдо бўлиши билан ҳеч ким газета-журнал ўқимай қўйди, асосий янгиликлардан телевидение, радио ва ижтимоий тармоқлар орқали хабардор бўлади, деган фикрлар ҳам йўқ эмас. Ҳақиқатдан ҳам босма оммавий ахборот воситалари ахборот бериш тезлиги жиҳатидан интернет ва ижтимоий тармоқларга тенг кела олмайди. Лекин бугунги кунда ижтимоий тармоқларда тезкорлик билан берилаётган айрим воқеалар мазмун-моҳияти жиҳатдан мукаммал ёритилган, дея олмаймиз. Тезкорлик деб берилаётган ахборот ёки воқеанинг таҳлилига кам эътибор қаратилади. Газета-журналларда эса матбуотнинг ўзига хос барча талабларига риоя қилинишига аҳамият қаратилиши билан бирга журналистнинг касб маҳорати ҳам ўз аксини топади. Назаримда, бугун кўпчилик аҳоли китоб сотиб олишга ёки обуна бўлмаса ҳам ўзи қизиққан газетасини сотиб олишга ҳаракат қилмоқда. Бу юртимиздаги бугунги тараққиёт, одамларнинг онгу тафаккурининг ва яшаш тарзининг ўзгарганлиги билан боғлиқ ҳодиса. Ҳар қандай ҳодисага холисона ёндашиб, унга таҳлилий нуқтаи назардан баҳо беришни истаган инсон, албатта, газета-журнал ўқишга ва маҳоратли журналист қаламидан завқ олишга интилади. Барча касбдошларимизни яқинлашиб келаётган касб байрамимиз билан қутлаб, доимо масъулиятни чуқурроқ англаган ҳолда фидойилик, изланувчанлик ва она халқимизга чексиз меҳр-муҳаббат билан ишлаш саодатини тилаб қоламиз. Айшолпан ОРАЗИМБЕТОВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Муҳим ташаббус

Маълумки, жорий йилнинг 14 июнида Бишкек шаҳрида ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам етакчилар қаторида иштирок этиб, саммит доирасида минтақавий ҳамкорликни кенгайтиришга доир бир нечта ташаббусларни илгари сурган эди. Шулардан бири парламентлараро мулоқотни тиклашга доир ташаббус бўлиб, мазкур янги механизм асосида ташкилот имкониятларини кенгайтириш, сиёсий партиялар ҳамда фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиш кўзда тутилди. Албатта, Президентимизнинг ушбу ташаббуслари сиёсий партияларнинг нуфузи ортиши ҳамда фаолият доираси кенгайиб, янада чуқурроқ аҳамият касб этишига йўл очади. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мана бир неча йиллардан буён минтақада сиёсий, иқтисодий, маданий ва кўплаб соҳалардаги ҳамкорликни кучайтириш борасида муҳим ва долзарб аҳамиятга эга масалаларга ечим топишда катта аҳамиятга эга ташкилотлардан бири бўлиб келмоқда. Шунга кўра, унга аъзо давлатларнинг парламентлараро мулоқот майдонининг тикланиши ўйлайманки, сиёсий ҳамкорлик борасидаги янгича йўналишларни ҳам очиб беради. Ташкилотга сиёсий партиялар, фуқаролик жамияти институтларини жалб этиш ушбу ташкилотларнинг минтақа бўйлаб долзарб аҳамиятга молик лойиҳалар билан чиқишларида, унда бевосита иштирок этиш орқали муҳим таклифларни илгари суриш, глобал аҳамиятга эга муаммолар ечимида қатнашиш каби имкониятларни беради. Ўз навбатида бу жараён сиёсий партия ва фуқаролик жамияти институтларининг халқлар ўртасидаги аҳамиятининг ўсишига, жамоатчилик эътиборини ўзига янада кенгроқ жалб этишига туртки беради. Фуқаролик жамияти институтларининг ташкилотга жалб этилиши эса демократик принципларга тўла мос келиб, жамиятда фуқароларнинг ўз-ўзини бошқаришларига, жамиятда фуқаролик позициясининг тўла шаклланишида яхшигина омил саналади. Ушбу асослардан хулоса шуки, Бишкек саммитидаги Президентимизнинг мазкур ташаббуслари демократик жамият ривожланишларига ҳисса қўшибгина қолмасдан, сиёсий партияларнинг аҳамияти ортишига ҳам хизмат қилади. Дилшунос АБДУЛЛАЕВА, Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси ...

Батафсил
News

“Нони қаттиқ” касб қадри

Журналист бўлишга ҳавас болалигимда уйғонган. Мана, қарийб ўттиз беш йилдирки, шу соҳада фаолият юритиб келмоқдаман. Шу йиллар давомида бу касбнинг сир-синоатларини ўрганиш баробарида, унинг заҳматларини чекиб, қувончларини ҳис қилиб яшашга ўргандим. Темир ўтда тоблангани сингари, ижод оташи ҳам қаламкашни тоблайди. Кимдир ҳавас қилди, унинг “нони қаттиқлиги”ни эслатиб, “ҳо-ю, ҳавас”мандга йўйганлар ҳам бўлди. Не бўлганда ҳам, кўнгил истаги ҳар қандай машаққатга тоб берар экан. Гарчи бу йил нафақат вилоятлардаги, балки бутун республикамиздаги ОАВлар, айниқса, газета-журналлар таҳририятлари ижод аҳли учун чинакамига имтиҳон даври бўлганига қарамай, ҳамон аксарият журналистларимиз қалами ўткир, одими ҳамиша шахдам, сўзида собит, ойдин келажакка ишонч билан қалам тебратаяпти, деб ўйлайман. Айрим йиғилишларда, ҳатто матбуот анжуманларида обуна ҳақида сўз боргудек бўлса, албатта бу масала кимгадир” “оғирлик” қилади. Обунадан кўра, кўпроқ ўзаро ҳамкорлик ҳақида сўз юритишимизни, обуна мажбурий эмаслигини алоҳида урғу бериб таъкидлашади. Бироқ, улар инсон манфаатлари деган сўз ортида, биргина ширин сўзга борини бериб юборишга тайёр, уларни керакли вақтда қўллаб, баъзан иш битгач, ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайдиган соҳа вакиллари борлигини, уларнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқлари ҳурмат қилиниши зарурлигини негадир “унутиб қўйишади”. Бугунги кунда айримлар “интернет замони келди”, деб жар солиб, бошини телефон ёки компьютердан кўтармай, сайтларни титкилаб, дунё янгиликларига қизиқаётган бир паллада шу камтаргина газета-журналларда борига қаноат қилиб, марказий ва маҳаллий нашрларда қалам тебратаётган ижодкорлар ўз ҳудудларида нашр этилаётган газеталарда ҳудудда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий, маданий соҳаларда олиб борилаётган янгиликлардан аҳолини баҳраманд этиш иштиёқи билан яшамоқда, ижод қилмоқда. Руҳан тетиклик, дунёга теран нигоҳ ва холислик билан назар ташлаш, кишилар қалбига Ватанга муҳаббат, бетакрор умрнинг ҳар бир лаҳзасини ибратли яшашга, одамларнинг корига яраш, маънавий дунёсини бойитиш каби инсоний фазилатларни жо этишда камарбаста бўлиш — буларнинг бари ҳар бир журналистнинг ҳаётий қоидасига айланган. Ҳамкасбларимиз орасида “Журналистнинг нони қаттиқ бўлади, уни ейишга темирдан тиш керак”, деган ҳазиломуз, аммо ҳақ гап бот-бот айтилади. Мен эса ана шу қаттиқ ноннинг мазаси ширин бўлади, деган бўлардим. Ширин нонини эъзозлаб, кеча-кундуз халқ дарду ташвишлари билан ёниб, қувончлари билан севиниб яшаётган барча ҳамкасбларимизни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни байрами билан самимий қутлайман. Уларга мустаҳкам соғлиқ, хонадонларига осойишталик ва чин ижодкорлик бахтини тилайман. Ҳамиша чин сўзни айтиб, доим юзлари ёруғ бўлсин! Зулфия ХАЛИЛОВА, “Когон ҳаёти” газетаси муҳаррири ...

Батафсил
News

“I love Uzbekistan” ёки Ватанни инглизча севиш керакми?

Бутун юртимиз бўйлаб урфга кириб улгурган “I love Uzbekistan!” деб ёзилган, аслида “love” сўзи ўрнига юрак тасвири туширилган лавҳа давлат ва жамоат ташкилотлари, идоралар, йўллар, қўйингки, кўплаб жойларда ўрнатилгани жамоатчиликни ажаблантирмоқда. Шу боис кўпчилик зиёлилар мазкур лавҳа урчиб кетаётгани хусусида ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида бир қатор чиқишлар қилинди. Чиндан ҳам бу каби ёзувларни ўрнатиш шартми, деган савол туғилади. Шу ёзувнинг ўрнига она тилимизда “Мен сени севаман, Ўзбекистон!” ёки “Сени севаман, Ўзбекистон!” деган ёзув ўрнатилса бўлмайдими?! Сирдарё вилоятида ҳам инглизча сўзлар битилган лавҳани ўрнатиш “мода”га айланди. Ажабо, ватанпарварликни шундай шаклу шамойилда тарғиб этамизми? Энди тасаввур қилинг, юртимизга ташриф буюрган хорижий меҳмон бу ёзувларга кўзи тушса, нима деб ўйлайди?! Бу ўз тилимиздан воз кечиб, уни бошқа тил билан осонгина алиштириб олиш эмасми? Ёки ўз она Ватанимизни севишимизни ажнабий тилда айтишимиз шартми? Бундай ёзувлар, лавҳаларга ружу қўяётган шахслар она Ватанимизни давлат тилида сева олмайдиларми?! Ажабо, она тилини севмай туриб, Ватанни севиб бўладими ўзи? Бугунги кунда хорижий тилларни ўрганишга жиддий киришганимиз рост, бу давр талаби эканини ҳаммамиз яхши англаймиз. Шу билан бирга, бу тилларни ўрганиб, юриш-туришимиз, гап-сўзларимиз ҳам ўзгариб бормоқда. Албатта, тилни ўрганиш яхши. Чунки қадим аждодларимиз ҳам тил ўрганишга жиддий аҳамият беришган. “Тил билган эл билади”, деган пурмаъно нақл бежиз айтилмаган. Аммо хорижий тилларни ўрганиш дегани инсон миллий ўзлигидан кечиб юбориши керак, дегани эмас-ку! Ўнта тил ўрганганда ҳам ватанпарварлик ҳисси юракда абадий яшамоғи шарт. Аслида бошқа тилларни билишимиз ҳам Ватанга хизмат қилиш учун керак. Афсуски, айрим ёшлар бошқа тилларни ўрганар экан, бора-бора хорижликларга кўр-кўрона тақлид қилишга одатланганини кузатиш мумкин. Сўзларни ўзбек тили билан аралаш-қуралаш тарзда талаффуз қилиб, миллий тилимизни ҳам бузиб юборишяпти. Айтаверсак гап кўп. Ахир дўкон пештахталари, супермаркет, гўзаллик салонлари-ю бошқа жойларда лавҳаларни инглизча, русча ва бошқа тилларда ёзиш ҳолатлари болалаб кетгани ҳам бор ҳақиқат-ку! Хуллас, Ватанимизга муҳаббатимиз изҳори “I love Uzbekistan!” деб битилган лавҳани хорижий тилда ёзиб қўйиш билан белгиланмайди. Яна қайтариб айтаман, бу билан мен тил ўрганиш ёмон деяётганим йўқ, балки ўзгалар тилини ўрганиб, ўзлигимизни йўқотиб қўймайлик, демоқчиман. Шу билан бирга, кўчаларда “Мен сени севаман, Ўзбекистон!” эмас, “I love Uzbekistan!” деган лавҳа юрак сурати билан бирга ўрнатиб қўйилгани ёшлар орасида бунга бошқача мазмундаги тақлидни кучайтиради. Негаки, юрак тасвири ватанпарварлик маъносидан кўра инсонлар ўртасидаги севги ва ҳавасни эслатиши ҳақиқатга яқинроқ. Шу маънода юрак тасвири нафақат ёшларнинг фикрини чалғитади, балки “оммавий маданият” тарғиботига ҳам хизмат қилади, дейиш мумкин. Ўзи биладиган, ҳар куни қўллайдиган тилдаги ёзувни кўриб, ҳеч бир хорижлик ҳайратланмайди. Аксинча ҳайрон қолиши, эҳтимол истеҳзо билан қараши мумкин, холос. Сайёҳлар миллийлигимиз нафаси сезилмаган жойларни кўрганида завқ ҳиссини туймайди, деб ўйлайман. ОАВда баъзи зиёлилар бу ҳолат аслида бизнес мақсадлари билан боғлиқ, деган фикрни ҳам билдиришди. Балки бу гапда жон бордир. Ҳар ҳолда юзлаб, балки минглаб бундай лавҳаларни тайёрлаш учун озгина маблағ сарфланмаса керак! Бу маблағлар, табиийки, сиз билан бизнинг чўнтагимиздан кетади. Яна ҳам аниқроқ айтганда, давлат бюджетидан сарфланади ўша маблағ. Ваҳоланки, бюджет маблағи сиз билан биз тўлаётган солиқлар ҳисобидан шаклланади. Демак, жаноб раҳбарлар, бизнинг, яъни халқнинг пулини керак-нокерак нарсаларга совурманг, дейишга ҳақлимиз. Демоқчимизки, агар бундай ёзувлар Ватанни севишга ўргатиши аниқ бўлса, майли, уни ўзбекча ёзайлик. Юрак сурати ўрнига сўзнинг ўзини ёзиб, тегишли жойларда лавҳа давлат тилида ўрнатилса, озми-кўпми, кишига ижобий таъсир қилса, ажаб эмас. Бу лавҳа она тилимизга бўлган ҳурматимизни оширишга ҳам ҳисса қўшган бўлар эди. Дарвоқе, биз мухтасаргина битигимизда бундай хорижий тилда ёзилган лавҳалар Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни талабларига қай даражада жавоб бериш ёки бермаслик масаласига тўхталиб ўтирмадик. Хулоса ўзингиздан, азиз муштарий! Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА, Ўзбекистон “Адолат”СДП Сирдарё вилоят кенгаши матбуот котиби Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP ...

Батафсил
News

Абдуғани Умиров: Валютани тартибга солишга доир нормалар акс этган лойиҳа муҳокама қилинмоқда

Кейинги йилларда мамлакатимизда юз бераётган муҳим ва тарихий ўзгаришлардан бири валюта сиёсатини эркинлаштириш ва миллий валютамизнинг барқарорлигини таъминлашга қаратилган ислоҳотлардир. Бу борада Президентимизнинг 2017 йил 2 сентябрдаги “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан дастлабки қадам қўйилди. Ушбу ҳужжат асосида 2017 йилнинг сентябрига қадар мавжуд бўлган валюта муомаласи соҳасининг ҳаддан зиёд маъмурий тартибга солинганлиги, алоҳида хўжалик юритувчи субъектлар учун имтиёз ва преференцияларнинг асоссиз равишда тақдим қилиниши натижасида бизнес юритишда тенг бўлмаган шарт-шароитларнинг вужудга келганлиги ҳолатларига барҳам берилди. Валюта операцияларини амалга оширишда резидентлар ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқларини ҳамда валюта операцияларининг барча жабҳаларида очиқликни таъминлашга эришилди. Бозор тамойиллари асосида валюта ресурслари оқимининг самарадорлигини ошириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш учун қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, шунингдек, ташқи савдода валюта сиёсатининг рағбатлантирувчи ролини ошириш мақсадида миллий валютанинг хорижий валютага нисбатан айирбошлаш курси фақатгина валюта биржасининг банклараро электрон савдоларида валютага бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланмоқда. Шундан келиб чиқиб, парламентимизнинг қуйи палатасида кўриб чиқилаётган “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси мазкур фармон ижросига қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Янги таҳрирдаги лойиҳада валютани тартибга солиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иқтисодий чораларнинг устуворлигини, валюта операцияларига давлат органларининг ноқонуний аралашувига йўл қўймасликни, валюта курсини аниқлашда фақатгина бозор механизмларини қўллашни назарда тутувчи қоидалар белгиланмоқда. Шунингдек, амалдаги қонундаги баъзи нормалар ўзининг долзарблигини йўқотгани сабабли тубдан қайта кўриб чиқилмоқда. Киритилаётган ўзгартиришлар эса бир неча йўналишдан иборат. Биринчидан, лойиҳада валютани тартибга солиш, валютани назорат қилишнинг мақсад ва вазифалари кўрсатиб ўтилмоқда. Яъни резидентлар ва норезидентлар томонидан валюта операцияларини ўтказиш тартиблари, бу операцияларнинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқлигини аниқлаш ва назоратни амалга ошириш вазифаси белгиланмоқда. Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг валютани тартибга солувчи давлат органи сифатидаги ваколатлари, мажбуриятлари, ҳуқуқлари янги нормаларда ўз ифодасини топмоқда. Учинчидан, халқаро тажрибадан келиб чиқиб, ташқи савдо операциялари бўйича активларни репатриация қилиш тушунчаси, шунингдек, унга бўлган талаблар акс эттирилмоқда. Қонун лойиҳасидан ўрин олган нормаларга мувофиқ, активларни репатриация қилиш норезидент мажбуриятларининг бажарилиши ҳисобига активларнинг Ўзбекистон Республикасига тушумини таъминлаш ҳисобланади. Қонун лойиҳаси билан валюта операциялари турларини аниқлаш мақсадида, норезидент мажбурияти юзага келган санадан бошлаб ташқи савдо операциялари бўйича репатриация муддати 180 кундан ошган тақдирда мазкур операция капитал ҳаракати операцияси сифатида таснифланиши қайд этилмоқда. Тўртинчидан, лойиҳада бугунги кунда амалиётда учрайдиган валюта операцияларининг барчасини қамраб олиш ва уларни турларга ажратиш назарда тутилмоқда. Шунингдек, валюта операциялари турлари амалиётдан келиб чиққан ҳолда кенгайтирилмоқда ва аниқлаштирилмоқда. Хусусан, валюта операциялари ички ва халқаро (трансчегаравий) операцияларга ажратилмоқда. Ўз навбатида, халқаро (трансчегаравий) валюта операциялари жорий халқаро операциялар ва капитал ҳаракати (капитал ўтказмалар) операцияларига бўлинмоқда. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга ошириладиган ички валюта операциялари валюта операцияларининг янги тури сифатида белгиланяпти. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси банкларининг валюта операцияларини амалга оширишдаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, Марказий банкнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ҳамда Халқаро валюта жамғармаси Келишув моддалари доирасидаги мажбуриятларга риоя қилган ҳолда, тўлов баланси барқарорлигига таҳдид мавжуд бўлганда валюта операцияларини амалга оширишга чекловлар ўрнатиш ҳуқуқи алоҳида кўрсатилмоқда. Таъкидлаш жоизки, хорижий валютани эркин сотиб олиш ва сотиш имконияти ва миллий валюта айирбошлаш курсини бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда белгиланиши мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозордаги рақобатдошлиги ва рентабеллигини ошириш билан бир қаторда, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кўпайтириш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан янги технологиялар ва билимларни жалб қилиш, экспорт имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади. Абдуғани УМИРОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси Бизни ижтимоий тармоқларда ҳам кузатинг t.me/adolat_uz instagram.com/adolat_sdp/ facebook.com/sdpu.adolat/ twitter.com/AdolatSDP   ...

Батафсил
News

Ўзаро ҳамкорлик – тинчлик ва тараққиёт учун

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида сўзлаган нутқи ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, мамлакатлараро тинчликни таъминлашда хизмат қилади. Албатта, нутқда бугунги кунда бўлиб ўтаётган ўзгаришлар, янги ахборот-технологияларининг шаклланиб бораётганлиги, инновацион ривожланишнинг ноёб имкониятлари тўғрисида алоҳида эътироф этилган. Шу билан бирга қатор муаммолар кучайиб бораётган айни дамда уларнинг олдини олиш борасида ҳам таъкидланган.  Маърузада мамлакатимиз раҳбари “Марказий Осиё бундан кейин ҳам ШҲТнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб қолиши зарур” дея қайд этар экан, бу ҳамкорлик муҳим минтақавий лойиҳаларни илгари суриш учун қулай шароит ва ноёб имкониятлардан эканлигини таъкидлаган. ШҲТ доирасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга оид мамлакатимиз раҳбари томонидан билдирилган таклифлар ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб беришда муҳим ташаббуслардан бири ҳисобланади. Хусусан, мамлакатларда замонавий ресурс тежовчи ва экологик тоза технологияларни кенг жорий этиш мақсадида ШҲТнинг "Яшил белбоғ" дастурини қабул қилиш билан боғлиқ таклифнинг биргина ўзи тинчлик ва тараққиёт йўлида ҳамда она табиат неъматларини асрашга бўлган эътиборнинг олий кўринишидан ҳисобланади. Шунингдек, ахборот технологиялари ривожланишига масъул идора раҳбарларининг мунтазам учрашувлари механизмини жорий этиш, киберхавфсизлик масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқишнинг таклиф этилганлиги соҳада имкониятлар сонини янада кенгайтиришда, уларнинг ҳам сон, ҳам сифат жиҳатидан ривожланишида хизмат қилади. Мамлакатнинг ривожланиши ҳамда алоқаларни фаоллаштиришда туризмнинг ўрни беқиёс. Шубҳасиз, бу борада барча жойларда эътибор кун сайин кучаймоқда. Ҳар бир сайёҳ учун шароитлар яратилмоқда. Уларнинг сифатли туризмдан фойдаланиши мақсадида имкониятлар кўлами кенгайиб бормоқда. Йиғилиш давомида мамлакатимиз раҳбари томонидан билдирилган ШҲТ шаҳар ва минтақаларининг тарихий-маданий меросини оммалаштириш ва туристик салоҳиятини янада тўлиқ намоён этиш билан боғлиқ таклифнинг билдириб ўтилганлиги мамлакатлараро туризмни ривожлантиришда, халқаро тарихий-маданий меросни мукаммал ўзлаштиришда хизмат қилади. ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик жараёнларида қилинган мулоқотлар мамлакат раҳбари таъкидлаб ўтганидек,  “минтақамизда замонавий тараққиётнинг энг муҳим масалалари бўйича ёндашувларни мослаштиришга хизмат қилади”. Айни дамда, тинчлик ва тараққиёт йўлида қилинган энг самарали ишлардан бири ҳамдир. Гулчеҳра Тожиева, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли ...

Батафсил
News

Шуҳрат Якубов: Сув хўжалиги вазирининг ахбороти тингланди

Парламент назоратини амалга ошириш доирасида куни кеча биз Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг кенгайтирилган мажлисида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирининг 2019 йилда вазирлик фаолияти самарадорлигини таъминлаш борасида олиб борилган амалий ишлар юзасидан ҳисоботини эшитдик. Дарҳақиқат, бугунги кунда мамлакатимизда сув ресурларини тежаш, ундан оқилона фойдаланиш, аграр соҳасига сувни тежовчи замонавий технологияларни жорий этиш масаласи давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланди. Шунинг учун Президентимиз ташаббуслари асосида алоҳида Сув хўжалиги вазирлиги ташкил этилди. Сўнгги уч йилда Президентимизнинг мазкур соҳага оид ўндан ортиқ Фармон ва қарори, қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Эшитувда вазирликнинг жорий йилда Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида олиб борган ишлари, келгуси режалари ҳақида маълумотини тингладик. Хусусан, сувни бошқариш тизимига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, каналларда сув йўқотилишини камайтириш, насос станцияларини модернизация қилиш, замонавий сув ўлчаш асбобларини ўртаниш, томчилатиб суғориш технологиясини кенг жорий этиш, Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича минтақавий Дастурни қабул қилиш, иқлим ўзгаришларига мослашиш бўйича стратегияни янгилаш, соҳага илмий ишланмаларни, фан ва технология ютуқларини кенг жалб этиш каби йўналишларда амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди. Биз вазирлик фаолиятининг асосий йўналишларидан келиб чиқадиган функционал вазифалар, шунингдек, Ҳаракатлар стратегиясининг жорий йилдаги Давлат дастурида ва бошқа норматив ҳужжатларда Сув хўжалиги томонидан бажарилиши лозим деб белгиланган вазифалар, уларнинг бажарилиши, сифати, ҳудудлардаги муаммолар ҳамда уларни ҳал этиш борасидаги масалалар юзасидан аниқ саволлар билан мурожаат қилдик, фикр ва мулоҳазаларимизни билдирдик. Тадбир якунида қўмитамизнинг Сув хўжалиги вазири ҳисоботи, унинг баҳоланиши, келгусида эътибор қаратилиши лозим бўлган муҳим вазифалар ўз аксини топган қарорини қабул қилдик. Бу каби эшитувлар ижро ҳокимияти, жумладан, мазкур вазирлик фаолиятини янада самарали ташкил этилишига хизмат қилади. Шуҳрат ЯКУБОВ, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси аъзоси ...

Батафсил

ҲУДУДИЙ КЕНГАШЛАР

Map

АНДИЖОН Батафсил

НАМАНГАН Батафсил

ФАРГОНА Батафсил

Toshkent Shahri Батафсил

СИРДАРЁ Батафсил

ЖИЗЗАХ Батафсил

САМАРКАНД Батафсил

СУРХОНДАРЁ Батафсил

КАШКАДАРЁ Батафсил

НАВОИЙ Батафсил

БУХОРО ВИЛОЯТИ Батафсил

ХОРАЗМ Батафсил

Қорақалпоғистон Республикаси Батафсил

ТОШКЕНТ вил. Батафсил

ИНФОГРАФИКА

Инфографика


ПАРТИЯ ТУЗИЛМАЛАРИ



ДУНЁ ПАРЛАМЕНТЛАРИДА


Социнтерн, «Единая Россия», Справедливая Россия поздравили участников 18 съезда СДПК

Қирғизистон социал-демократлари мухолифатга ўтди

Больше всего мэров будет у соцдемов, крупные города возглавлят представители комитетов


Видеогалерея


АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!