2018 йилнинг 15-19 январь кунлари Тошкент шаҳри ҳокимининг биринчи ўринбосари Н.Ҳусанов бошчилигидаги пойтахт делегацияси Латвия пойтахти Рига шаҳрига ташриф буюрди. Бу «2017-2018 йилларда Ўзбекистоннинг Латвия билан сиёсий-дипломатик соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича «Йўл харитаси»га мувофиқ амалга оширилди.

Ташриф давомида Рига ҳокими Н.Ушаков билан учрашув ўтказилиб, Рига Марказий бозорида «Тошкент бурчаги», Тошкент шаҳридаги Олой бозорида «Рига бурчаги»ни ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди. Бу озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, туристик соҳани ривожлантиришда тажриба алмашиш, латвиялик сайёҳлар талабини ўрганиш мақсадида амалга оширилди. Шунингдек, Рига шаҳри ҳокими Н.Ушаковнинг Тошкентга 2018 йил биринчи ярмига режалаштирилган ташрифи муҳокама қилинган.