“Адолат жилғалари” истеъдодлар клуби аъзолари китоблар оламида


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Партия Ҳаёти Муносабат Anons
Viloyat: ХОРАЗМ

Бугунги кунда, янгича фикрлаш, мустақил тафаккурга эга бўлиш ҳаётимизнинг ҳар лаҳзасида ўта долзарб аҳамиятга эгадир. Бу борада эса китоб мутолааси ҳар биримиз учун муҳимдир.

Давлатимиз раҳбарининг китоб мутолааси, китобхонлик маданиятини ошириш борасидаги  Қарори ҳаётий ва ҳалқчиллиги билан аҳамиятлидир. Партиямиз фаоллари жойларда, Қарорнинг мазмун ва моҳияти, китобнинг ҳаётимиз ва турмуш тарзимизнинг юксалишидаги аҳамияти тўғрисида тарғибот-ташвиқот ишларини фаоллик билан олиб бормоқдалар.

Куни-кеча “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан “Урганч Китоб маркази” маънавий-маърифий савдо мажмуасида партиянинг вилоят Кенгаши қошида ташкил этилган “Адолат жилғалари” истеъдодлар клубининг навбатдаги   машғулоти ўтказилди.

Партиянинг “Ватан келажаги-ёшлар қўлида” лойиҳаси доирасида “Китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни” мавзусида ташкил этилган  тадбирда клубнинг ёш қаламкашлари билан бирга ёш адолатчилар, партия фаоллари, депутатлари,оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ёшларнинг ота-оналари  иштирок этишди.

Тадбирни ўтказишдан мақсад, Клуб фаолиятини янада жадаллаштириш билан бир қаторда, ёшларни китобхонлик маданиятига бўлган масъуллигини ошириш ва ёш китобхонлар сафини кенгайтиришдан иборат.

Машғулотни “Адолат жилғалари” истеъдодлар қлуби раҳбари Бибимариям Бегимова олиб борди ва давлатимиз раҳбари томонидан  китоб мутолаасига қаратилган чуқур эътибор барча юртдошларимиз томонидан илиқ кутиб олингани тўғрисида тўхталиб ўтди. Шунингдек, китобнинг инсон ҳаётидаги ўрни беқиёс, экани, китоб-маънавият бешиги эканлиги тўғрисида тушунчалар берди.

Севара Аллаберганова, клуб аъзоси, тадбир иштирокчиси:

– Машғулот давомида китоб дўкони жавонидан ўрин олган турли йўналишдаги, тарихий, бадиий, болалар адабиётлари ҳамда шеърий ва бошқа йўналишдаги китоблар ҳамда Президент асарлари билан танишдик. Жавонлардаги китобларни кўриб ҳудди бошқа оламга тушиб қолгандек бўлдик. Машғулот давомида тенгдошларим билан ўқиган китобларимиз тўғрисида суҳбатлашдик. Китобга бўлган меҳримиз янада ошди. Уйимизда шахсий кутубхонамизни ташкиллаштиришни мақсад қилдик.

Дилмурод Машарипов, партия фаоли, ёш адолатчи:

“Адолат жилғалари” истеъдодлар клубига 2014 йилдан буён аъзоман. Машғулотлар давомида олган билимларим ўз самарасини бермоқда. Шеърият, журналистика, нотиқлик санъатларини пухта эгаллашга эришдим. Энг асосийси, иқтидоримга бўлган ишончим юксалди. Ўз устимда тинмай ишлашни ўргандим. Ўнлаб ёшларни клубимизга етаклаб келдим. Улар ҳам клубимизнинг фаоли бўлишга эришишди.

Машғулот сўнгида ёш ижодкорлар ўз қаламига мансуб бўлган янги шеърларидан иштирокчиларга ўқиб беришди. Мушоира, фикр-мулоҳазалар, таклифларнинг хилма-ҳиллиги қизғин тус олди. Ёш қаламкашлар қизиққан саволларига фаоллар томонидан жавоблар олишди. Клуб аъзолари орасида китоб мутолааси бўйича кўрик-танлов ташкиллаштириш кўзда тутилди.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!