Бухоронинг адолатчи аёли аниқланди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: БУХОРО

Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан партиянинг “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи ташкил этилди. Унда партия вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши ходимлари, депутатлар, фаоллар ҳамда туман ва шаҳарда ғолибликни қўлга киритган ташаббускор аёллар иштирок этишди.

Хотин-қизларнинг жамиятда тутган ўрнини янада ошириш, аёлларни ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий-ахлоқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг мавқеъаларини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келиш мақсадида ташкил этилган танловда фаол аёллар ўзларининг сиёсий билими, ташаббуси, эркин ижодкорлигини намоён этишди.

Албатта, вилоят босқичи кунига қадар туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан ташкил этилган тадбирда жами 45 нафар иштирокчи қатнашди. Энг фаол ва ташаббускор аёллар эса вилоят босқичида иштирок этиб, ўз иқтидорини кўрсатди.

Иштирокчилар танлов доирасида берилган шартлар доирасида беллашар экан, шубҳасиз, ҳар бирининг фаолияти ҳайъат аъзолари ва йиғилганларининг олқишига сазовор бўлди.

Биринчи - “Адолат – менинг нигоҳимда” шарти доирасида Когон ва Бухоро тумани қатнашчилари ўз ҳудуди ҳақида сўзлаб берган бўлса, қоракўллик адолат аёли эса иш фаолияти, туғилган маскани билан йиғилганларнинг эътиборини жалб этди. Жондор тумани номини ҳимоя қилиш мақсадида қатнашган иштирокчи ўзининг йиллар давомида қўлга киритган ютуқлари билан ҳатто иштирокчиларни ҳам ҳайратга солди.

Танлов қатнашувчиларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда сиёсий партия фаолиятига доир миллий қонунчилик, фаол фуқаролик позицияси, нотиқлик қобилиятига эга эканлиги иккинчи шарт – сиёсий билимдонлик шарти доирасида намоён бўлди. Уларнинг саволларга аниқ ва тўлиқ жавоб берганлиги сиёсий тафаккурини кучлироқ намоён этишида туртки бўлди.

Энг қизиқарли ва янада куч бағишлай оладиган учинчи шартда барча туман ва шаҳар Кенгаши ғолибларидан бири партия лойиҳалари доирасида қилган амалий ишлари билан чиқиш қилса, яна бири эса оилада баркамол авлод тарбиясига ота-онанинг ўрни ва фарзанд тарбиясига эътиборни саҳна кўриниши мисолида кўрсатди.

Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир иштирокчининг чиқишини талабчанлик ҳамда эътибор билан баҳолашди, учинчи ўринга Бухоро енгил саноат ва педагогика касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Ойгул Халлоқовани, иккинчи ўринга эса Қоровулбозор туман архив бўлими раҳбари Насиба Исмоиловаларни лойиқ кўришди. Танловнинг вилоят босқичида биринчиликни қўлга киритиб, Республика босқичида қатнашиш ҳуқуқига Вобкент туманидаги 2-мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Меҳринисо Муҳаммадиева муносиб дея топилди.

— Танловда иштирок этишим менинг ўз устимда ишлаш, билимим ва дунёқарашимни бойитишда ундади,— дейди Меҳринисо Муҳаммадиева.– қолаверса, бу менинг фаолиятимга ҳам ўзининг ижобий таъсирини ўтказди. Ёшлар билан ишлашда, уларни жамиятда фаол бўлишида, билимларини кучайтиришида кўмаклашди.

Танловда иштирокчилар номинациялар бўйича ҳам тақдирланишди, партия вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқ, диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!