Дилором Мехмонова: “Адолат” кўкрак нишони эътиборнинг ёрқин ифодаси


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: ФАРГОНА

Партия тизимида “Адолат” кўкрак нишонини таъсис этилгани бу – партиянинг ўз аъзоларига, депутатларига ва кадрларига кўрсатган юксак ғамхўрлиги ва эътиборининг ёрқин ифодаси. Бу нишонни кўксига қадаган ҳар бир адолатчи қалбида ўзгача фахр ва миннатдорлик туйғуси, партияга бўлган меҳр ва садоқат ҳисси бир умрга жойлашади. Мен ҳам бугун улар қаторида эканимдан ғоят хурсандман. Фарғона вилоятининг марказдан узоқдаги, энг чегара ҳудуди бўлган Қувасой шаҳридаги оддий бир депутатнинг меҳнатлари партия эътиборидан четда эмаслиги ҳар қандай одамни  кўнглини тоғдай кўтаради ва чексиз ифтихорга тўлдиради.

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари сифатида менга билдирилган эътиборга жавобан, бундан кейин ҳам партиямизнинг нафақат Қувасой шаҳрида, балки бутун вилоят аҳли орасида обрўсини мустаҳкамлашга, нуфузини оширишга, сафимизни кенгайтиришга астойдил хизмат қиламан.

Дилором МЕХМОНОВА,

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар

Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП

 депутатлик гуруҳи раҳбари

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!