Фаоллик ва масъулият – асосий талаб


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: ФАРГОНА

Жорий йилда юртимиз ҳаётидаги энг муҳим тадбир – сайлов жараёни бўлиб ўтади. Йиллар давомида партиянинг олиб борган фаолиятига халқимизнинг ҳар бир вакили ўз овози орқали холис баҳо беради. Шу боис, Ўзбекистон “Адолат” СДП бутун жамоаси бор куч ва имкониятларини ишга солиб, партиянинг халқимиз орасидаги танилувчанлигини янада оширишга, сайловчилар ишончини қозонишга, аҳолини муаммоларига қулоқ тутиб, дардларига малҳам бўлишга интилмоқда.

Жумладан, партия Сиёсий Кенгашининг XI Пленумида ҳам мазкур масалалар барчанинг диққат-эътиборида бўлди. Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилишда ўтган йилги фаолият ҳам чуқур сарҳисоб қилинди. Сиёсий тизимда янги иш бошлаган раҳбар сифатида ўтган йиллар давомида Фарғона вилоят партия Кенгаши олиб борган фаолият қониқарсиз деб баҳолангани мен учун ҳам жуда оғриқли масаладир. Партия ва унинг депутатларига берилган ваколатлардан унумли фойдаланилмаганлиги, ўрганилиши таклиф этилган аниқ муаммолар, аҳолини қийнаётган масалалар, лойиҳалар юзасидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар сессияларига тегишли масалалар киритилмагани эса, ҳудудда депутатлар билан ишлаш яхши йўлга қўйилмаганлиги ҳамда масъулиятсизлик оқибатидир. Бунинг ечими эса тажрибали ва салоҳиятли кадрлар масаласи билан боғлиқ экани барчамизга маълум. Лекин айтиш лозимки, партия лойиҳалари доимий халқ эътиборида бўлган масалаларни қамраб олган, муҳими, бу масалаларни атрофлича ўрганиб, сессияларга киритиб ечими юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинишига эришишдир.

Партияни тарғиб этувчи баннерлар бўйича ҳам билдирилган эътирозлар ўринлидир. Ҳозирда тоғ ёнбағирлари ва вилоятдаги магистрал йўллар, аҳоли гавжум бўлган жойларга ўрнатиладиган баннерлар сони, тарғибот мазмуни, уларнинг сарф-ҳаражатлари ўрганиб чиқилмоқда.

Вилоятда аъзолар сонини ошириш режаси бажарилмаганлиги эса кадрлар қўнимсизлиги, партияга аъзолар жалб этиш тажрибасига эга бўлмаган ходимларнинг уқувсизлиги, бу борада вилоят партия Кенгаши томонидан етарлича сиёсий ўқувлар ўтказилмаганлиги, уч-тўрт йиллаб вакант ўринлар қаровсиз қолиб кетганлиги билан боғлиқдир.

Сайлов олдидан бу масалада албатта ижобий ўзгаришлар қилиш арафасидамиз. Жорий йилдан бошлаб партияга кўплаб тадбиркорлар, ишлаб чиқариш корхоналари ходимлари жалб этилиши режалаштирилган. Фарғона вилоят партия Кенгаши фаолияти, депутатлар ишига берилган танқидий баҳодан тегишли хулоса чиқарган ҳолда, зиммамдаги вазифаларни сидқидилдан бажаришга, партияни олдинги сафларга олиб чиқишга ваъда бераман.

Шуҳрат ЭГАМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Фарғона вилоят Кенгаши раиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!