Тиббиёт ходимига тажовуз қилганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Расмий хабарлар

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот хизмати ҚҲТБТда «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилганлигини маълум қилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан тайёрланган лойиҳа билан ўз хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимига бемор ва унинг яқин қариндошлари томонидан ғайриқонуний равишда тажовуз қилиниши ёки тиббиёт ходимига тан жароҳати етказилишидан иборат қилмишларни Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан квалификация қилиш таклиф этилмоқда. 

Сўнгги пайтларда шифокорларга тажовуз қилиш ҳолатлари, афсуски, кўпайиб бормоқда. Таҳлилнинг кўрсатишича, ўз хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимига ғайриқонуний равишда тажовуз қилинганлиги ва уларга тан жароҳати етказилганлиги учун жавобгарликнинг нисбатан енгиллиги бундай ҳаракатларга асосий сабаб бўлмоқда, дейилади хабарда.

Шу муносабат билан лойиҳада ЖКнинг 277-моддаси 3-қисмига қўшимча банд (жиноятнинг ўз хизмат ёки фуқаролик бурчини бажариши муносабати билан шахсга ёки унинг яқин қариндошларига нисбатан содир этилиши) киритиш таклиф этилмоқда.

Ушбу бандда назарда тутилган жиноятни содир этишда айбдор, деб топилганлар уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин бўлади ва бу ўз ўрнида катта профилактик таъсир кучини кўрсатади.

Лойиҳа ўзгартирилиши, унга қўшимчалар киритилиши ёки рад этилиши мумкин.

Манба: Norma.uz



Подробн

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!