Режаларни амалий ишларга, реал натижага айлантириш вақти келди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: САМАРКАНД

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг XI Пленумида Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси Н.Умаровнинг 2018 йил сарҳисобига бағишланган танқидий-таҳлилий руҳдаги маърузаларини тингладик. Айтиш жоизки, ўтган 2018 йил ҳақиқатдан ҳам барча соҳаларда кенг имкониятлар йили бўлди. Давлатимиз раҳбари 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида сиёсий партиялар фаолиятига холисона баҳо бериб, уларнинг жамиятда тутган ўрни, партиялар нуфузини янада ошириш бўйича берган кўрсатмаларидан кейин, сиёсий партиялар ҳаётида туб бурилиш даври бўлди, десак, муболаға бўлмайди. Муҳтарам юртбошимиз томонидан билдирилган таклиф ва фикрлар сиёсий партияларнинг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ривожидаги иштирокини кучайтиришга, жойларда депутатлик гуруҳларининг қарор қабул қилиш жараёнида фаол иштирок этиб, давлат ҳокимияти вакиллик органларида партия манфаатларини ифодалаш, ҳимоя қилиш ва амалга ошириш ҳуқуқларини кенгайтириб берди, шу билан бир қаторда зиммамизга янада катта масъулият юклади.

Шундан келиб чиқиб, партия ва халқ депутатлари Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳининг иш услубини тубдан ўзгартиришни, жумладан, аҳоли билан доимий мулоқотлар олиб бориш, аҳолини ўйлантираётган ҳаётий долзарб муаммоларни бартараф қилишда фаол иштирок этиш, ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига дахлдор масалаларни ҳал қилиш борасидаги ташаббускорликни оширишни кун тартибимиздаги энг устувор вазифа этиб белгилаб олдик. Партия Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан вилоятимизда ҳар ҳафтанинг чоршанба куни аҳоли билан юзма-юз мулоқот куни, деб эълон қилиниб, шу куни партия фаоллари ва депутатларимиз жойларда аҳоли билан учрашиб, уларни ўйлантираётган муаммоларни ўрганиш ва қонуний тартибда ҳал қилиш чоралари бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.

Шунингдек, 2018 йилда халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳлари ва партия фаоллари томонидан партия лойиҳалари доирасида жамоатчилик назорати асосида 3300 дан ортиқ объектлар ҳолати ўрганиб чиқилди, ўрганиш натижалари халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари сессиялари кун тартибида 24 та масала, доимий комиссияларда 23 та масала муҳокома этилиб, уларда 27 нафар мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари эшитилди.

Шу билан бир қаторда партиямиз туман (шаҳар) Кенгашларидаги депутатларимизга ўз фаолиятини самарали олиб бориш учун кўплаб ваколатлар берилган бўлишига қарамай, ундан самарали фойдалана олмаганимиз, фаолиятимиз давомида кўплаб соҳаларда эътиборсизлик ва сусткашликка йўл қўйганимизга амин бўлдик.

Маърузада билдирилган таклиф ва мулоҳазалар, белгилаб берилган устувор вазифаларга асосланиб, 2018 йилда йўл қўйилган хато ва камчиликлардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда, 2019 йилда амалга оширадиган ишларимизни партиямизнинг дастурий мақсад ва ғояларидан келиб чиқиб режалаштиришимиз ва унинг ижросини таъминлашни биринчи даражали вазифамиз, деб биламиз.

Бу йил сайловлар йили. Шунинг учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ, унумлироқ ишлашимиз, барча имкониятларимиздан оқилона фойдаланишимиз лозимлигини даврнинг ўзи тақазо қилмоқда.

Ҳар бир сайлов округида, ҳар бир сайлов участкасида, ҳар бир маҳаллада бошланғич партия ташкилотини очишни, ушбу ташкилотга аъзо бўлган партиядошларимизни сайлов жараёнларида фаол иштирокини таъминлаш, улардан кузатувчи, ваколатли вакиллар рўйхатини шакллантиришни белгилаб олдик.

Шу билан бир қаторда, олдимизга партиямиз аъзолари орасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига, вилоят, туман, шаҳар Халқ депутатлари Кенгашларига танлаб олинган номзодлар ҳамда партия аъзоларининг сиёсий фаоллигини таъминлашга қаратилган партиявий сиёсий ўқувларни фаоллаштириш, партиянинг ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда амалга оширадиган чора-тадбирларини янада жонлантириш орқали партиямизнинг аҳоли ва сайловчилар ўртасидаги позициясини янада мустаҳкамлаш доимий эътиборимиз марказида бўлади.

Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида “Нияти улуғ халқнинг – иши ҳам улуғ, ҳаёти ёруғ ва келажаги фаровон бўлади” деб таъкидлаганидек юртимиз равнақи, эл-юртимизнинг, халқимизнинг ёруғ келажагини кўзлаб, олдимизга қўйган вазифалар, режаларни амалий ишларга, реал натижага айлантириш учун барчамиз бор кучимизни сафарбар этамиз. Шундагина сиёсий партияларимиз, депутатларимиз халқимиз ишончи ва танловини оқлаган бўлади, деб ўйлайман.

Муҳиба БАБАБЕКОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши раиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!