“Адолат” СДП ташаббуси билан Зангиота туманида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: ТОШКЕНТ вил.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан Зангиота туман ҳокимлиги ҳамда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида тумандаги иш билан банд бўлмаган аҳоли ва Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини туман ҳудудидаги корхона, ташкилот ва муассасалардаги бўш иш ўринларига ишга жойлаштиришда амалий ёрдам бериш максадида партиянинг "Бир ойда бир иш ўрни" лойиҳаси доирасида Зангиота озиқ-овқат касб-ҳунар коллежида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Мазкур ярмаркада туманда фаолият юртиётган 20 та ташкилотлар 464 та иш ўринлари ва маҳсулотлари билан қатнашди. Жумладан, Зангиота тумани мактабгача таълим ва халқ таълими бўлимлари, туман тиббиёт бирлашмаси, Зангиота ДСЭНМ, тумандаги барча тижорат банклари “Far-Vab”, “GM UZBEKISTAN-POWERTAIN”, “STELLA MODA” CLASS TECH МЧЖ ва бошқа корхона ташкилотлар ўз бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Мазкур меҳнат ярмаркасида 110 нафар иш билан банд бўлмаган фуқаролар қатнашишди. 10 нафар ишсиз фуқаролар иқтисодиётнинг турли соҳаларига жалб қилиниб бандлиги таминланди. Касбга қайта ўқиш истагини билдирган фуқаролардан 3 нафарига йўлланмалар берилиб, 47 нафар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлган ёшларга бизнес-режа тузиш, тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиш, кредит ажратиш, солиқ тўловлари бўйича имтиёзлар юзасидан маслаҳатлар берилди.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!