Сарҳисоб: таҳлил, танқид ва натижалар


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: ЖИЗЗАХ

Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят кенгаши ёшларнинг интилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз имкониятларидан самарали фойдаланишлари учун кўмаклашишга эътибор қаратмоқда. Жумладан, вилоят партия кенгашининг “Ёш адолатчилар” қаноти томонидан 2018 йил давомида жами 121 та тадбир ўтказилиб, ушбу тадбирларга 7465 нафар ёшлар жалб этилди. Шунингдек, вилоят партия кенгаши қошида иқтидорли ёшлар учун “Истеъдод клуби” фаолияти йўлга қўйилди. Бугунги кунда ушбу клубда ёшлар 7 та йўналиш бўйича ўз иқтидорларини намоён этиб келмоқдалар.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 июлдаги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида сиёсий партияларнинг ёшлар, шунингдек, уюшмаган ёшлар билан ишлаш ҳолати бўйича таъкидлаган танқидий фикрларидан келиб чиқиб, Жиззах вилоят партия кенгашининг алоҳида чора-тадбирлар режаси ижрога йўналтирилди.

Шу билан бирга, ўқимайдиган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган ёшлар билан ишлаш, чет элга чиқиб кетган ёшларни юртимизга қайтариш, ишга жойлаштириш юзасидан ишчи гуруҳлари томонидан чоралар кўрилмоқда.

Жойларда ўтказилган суҳбатлар ва учрашувларда чет элга чиқиб кетган ёшларнинг ота-оналари иштирокида ижтимоий тармоқлар орқали 234 нафари билан алоқалар ўрнатилиб, улар мамлакатимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар ва имтиёзлар билан яқиндан таништирилди.

Шунингдек, вилоят ҳудудларидан турли диний оқимларга кириб қолган 19 нафар ёшларнинг ота-оналари билан доимий равишда суҳбатлар олиб борилди ва бундай тарғибот ишлари ижобий натижалар бермоқда.

Вилоятда партия фаолларидан иборат ишчи гуруҳлари томонидан 2018 йил давомида 2486 та учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб, 62155 нафар ёшлар қамраб олинди ҳамда 2746 та хонадонга ташриф буюрилди. Шунингдек, 572 нафар ёшлар иш билан таъминланди, 4115 нафар ёшларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ва 26 нафар ёшлар чет давлатлардан қайтарилди.

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашининг доимий комиссияси йиғилишига ҳам депутатларимиз ташаббуси билан уюшмаган ёшларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган масалалар киритилди. Шунингдек, Дўстлик, Зомин, Зарбдор ва ўаллаорол туман партия кенгашлари ташаббуси билан уюшмаган ёшларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш борасида олиб борилган ўрганиш натижалари маҳаллий Кенгашлар сессияларида муҳокама қилинди.

Ориф ШУКУРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят кенгаши раиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!