Рағбат фаолликка ундайди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат
Viloyat: ЖИЗЗАХ

 

Маълумки бугунги кунда мамлакатимизда барча жабҳада олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида сиёсий партиялар ҳамда уларнинг маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари зиммасига катта масъулият юкламоқда.

Хусусан, Президентимизнинг парламентга Мурожаатномасида депутатлар фаолиятига берилган танқидий баҳодан тегишли хулоса чиқарган ҳолда халқ билан, сайловчилар билан бевосита мулоқотни изчил давом эттириш, жойларда аниқланаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича ижро ҳокимияти олдига масалани қатъий қўйиб, унинг ижро этилиши устидан депутатлик ва жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишимиз лозим.

Шу билан биргаликда, 2019 йилда Олий Мажлис, вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларига навбатдаги сайловлар ўтказилади. Юртимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлган ушбу сиёсий жараённи миллий қонунчилигимиз ва халқаро стандартлар асосида юқори савияда ўтказиш учун ҳар томонлама тайёргарлик ишларини бошлашимиз зарур.

Партиянинг ҳудудий Кенгаши сайлов штаби ишчи гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш, аҳоли ва партия тарафдорлари орасидан билимли, тажрибали, фидойи инсонларни саралаш ва депутатликка захирага олиш, депутатликка номзодлар учун сиёсий ўқувлар ташкил қилиш, ОАВ орқали ташкил қилинадиган партиялараро дебатларда иштирок этиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, бўлғуси сайловларга жиддий тайёргарлик кўриш талаб этилади.

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг навбатдаги Пленумида партиянинг барча даражадаги тузилмалари ва депутатлик корпуси томонидан 2018 йил давомида амалга оширилган ишлари, эришилган ютуқлар баробарида йўл қўйилган камчиликлари танқидий таҳлил қилиниб, 2019 йилга мўлжалланган устувор мақсад-вазифалар ҳамда партия фаолиятига доир бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Мазкур Пленумда партиянинг Жиззах вилоят Кенгашининг 2018 йилда олиб борган фаолияти юксак баҳоланиб, партиянинг рамзий кўчма байроғи топширилиши, қолаверса, вилоят Кенгаши бош ҳисобчиси Зубайдулла Раҳматуллаевга “Адолат” кўкрак нишонининг берилиши мен қатори вилоятимиздаги барча партиядошларимизга чексиз қувонч бағишлади.

Билдирилган юксак ишонч ҳамда рағбат бизга буюк мақсадларимизга эришиш йўлида фидойилик кўрсатиб ишлашимизга, бутун билимимиз, тажрибамиз ва садоқатимизни Ватанимиз гуллаб-яшнаши йўлида сафарбар этишимизга, келгусида ўз иш фаолиятимизни янада жонлантиришга, партиямизнинг танилувчанлигини ошириш йўлида тинмай меҳнат қилишимизга ундайди.

Шу билан биргаликда, Пленумда кўтарилган масалалардан танқидий хулоса чиқарган ҳолда йўл қўйилган хато ва камчиликларни сарҳисоб қилиб, партиямизнинг тарафдорлари кўламини янада кенгайтириш, маҳаллий Кенгашларда партия манфаатларининг муносиб ҳимоя қилинишига эришиш, партиямиз тизимида сайловга тайёргарлик жараёнларини самарали йўлга қўйиш, сайловчилар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш, фуқароларни ўйлантираётган масалалар ечимига барча даражадаги партия ташкилотлари, айниқса, депутатлик корпусимизни фаол жалб этишда жонбозлик кўрсатмоғимиз зарур.

Ориф ШУКУРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши раиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!