Хайроблик фуқароларнинг мурожаатлари ҳал этиладиган бўлди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: БУХОРО

Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида партиядошларимиз фуқаролар билан мулоқот олиб бориб, улардаги мавжуд камчиликлар юзасидан ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдиришмоқда. Қолаверса, амалий ечимлари хусусида ҳам таъкидлаб ўтмоқда.

Партиянинг Пешкў туман Кенгаши ходимлари ҳамда депутатлари тумандаги “Туркистон” МФЙ “Хайроб” қишлоғида истиқомат қилувчилар билан мулоқот олиб борар экан, албатта, аҳолининг бевосита яшаш тарзи ҳамда шароити билан танишишди.

Ҳудуддаги фуқаролар асосан, томорқа ер майдонлари, ички йўллар, ичимлик суви билан боғлиқ муаммолари юзасидан мурожаатларини билдиришди. Ишчи гуруҳ аъзолари уларнинг муаммоларини ўрганишар экан, мавжуд камчиликлар тўғрисида ўз фикрларини билдиришди.

Файзулло Асадов, қишлоқ фуқароси:

— Депутат ҳамда партия фаолларининг учрашуви бизнинг уларга бўлган ишончимизни оширди. Тўғри, муаммолар кам эмас. Аммо барчасини астойдил тинглаб, уларнинг амалий ечими тўғрисида билдирган фикрлари барчамизга жуда катта умид берди.

Муаммолар ўрганилгач, уларнинг ижобий ечими тўғрисида, хусусан, ичимлик сувини қишлоқ аҳлига ўрнатиб бериш мақсадида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Фарҳод Болтаев томонидан тегишли ташкилотга депутатлик сўрови юборилди.

Халқ муаммосининг ижобий ечимини ҳал этиш аввало, депутат ҳамда партия ходимларининг фаолиятига бўлган эътиборни кучайтиради. Энг муҳими, аҳоли муаммоларининг ҳар бири бирма бир ўз ечимини топади.  

Моҳигул АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!