Шифокор сафдошларимиз сони ортмоқда


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: ХОРАЗМ

Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда сиёсий партияларнинг ўрни беқиёсдир. Партия томонидан жойларда ташкил этилаётган тадбир ва давра суҳбатларида фуқаролар сиёсий ва ҳуқуқий билимларини бойитиш билан бир қаторда юртимиз тараққиёти учун қабул қилинаётган қонунлар ва қонун лойиҳаларининг мазмун ва моҳияти билан яқиндан танишишмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши ташаббуси билан вилоят Кўп тармоқли болалар шифохонасида “Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларда Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг ўрни” мавзусида ўтказилган тадбир ҳам анашу мақсадга қаратилди.

Тадбирда партия фаоллари, депутатлар ҳамда мазкур шифохона ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда партиянинг вилоят Кенгаши раиси Тохир Палванов сўзга чиқди. — Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан 30 га яқин халқчил лойиҳаларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши мамлактимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг ўз кўзланган натижаларга эришишида аҳамиятли бўлмоқда. Айниқса, партия элкторатлари бўлган тиббиёт соҳаси вакиллари билан ҳамкорликда аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларнинг турмуш шароитини яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар юртимиз фаровонлиги учун хизмат қилмоқда.

Шунингдек, партия фаоллари томонидан партиянинг сайловолди дастурида илгари сурилган илғор ғоялар ижроси юзасидан ҳамда жорий йилда бўлиб ўтадиган Парламент ҳамда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган депутатлик сайловларида фаол иштирок этиш тўғрисида қайд этилган фикр ва мулоҳазалар иштирокчиларнинг диққат марказидан жой олди.

Очиқ мулоқот шаклида ўтказилган тадбир сўнгида партияга аъзо бўлиш истагини билдирган тиббиёт ходимларига партиянинг аъзолик билетлари топширилди. Тиббиёт муассасасида янги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди.

Неъматжон Хўжабоев, Кўп тармоқли болалар шифохонаси шифокори, БПТ раиси:

– Тадбир давомида Ўзбекистон “Адолат” СДП фаолияти тўғрисида тўлиқ маълумотларга эга бўлдик. Партия ташаббуси билан юртимизда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаган ҳолда партия аъзолигига қабул қилиндим. Аъзоликка қабул қилинишим билан бир қаторда БПТ раиси қилиб сайландим. Янги ташкил этилган кўп сонли БПТдаги сафдошларимиз билан бирга партиянинг мақсад ва ғояларини рўёбга чиқаришга ҳаракат қиламиз.

Замира АБДУЛЛАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!