Коррупция – тараққиётга таҳдид солувчи иллат


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: Тошкент шаҳар

Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда “Коррупция – тараққиётга таҳдид солувчи иллат” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Сергели тиббиёт коллежида бўлиб ўтган тадбирда Тошкент шаҳар прокуратураси, шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар наркология диспансери, партиянинг Сергели туман Кенгаши, ўқитувчи-педагоглар, ёшлар ҳамда ОАВлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда 2017 йил 3 январда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти ва унинг амалдаги ижроси, жойларда коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида партияларнинг ўрни, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни камайтиришда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишнинг аҳамиятига кенг эътибор қаратилди.

Давра суҳбатини Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Равшан Талипов очиб берар экан, у ўз нутқида энг аввало, тараққиёт йўлига жиддий тўсиқ бўлиб, жамият ривожи, соҳалар юксалишига бевосита таҳдид туғдирадиган асосий иллат бу – коррупция эканлигини таъкидлади.

Тадбирда сўзга чиққанлар, коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи ва унда иштирок этувчи органлар ҳамда ташкилотларнинг ваколатларига, мазкур соҳада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга, ушбу иллатнинг олдини олишга доир чора-тадбирларга ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги ҳақида ёшларга таъкидлаб ўтишди.

Айтиш лозимки, Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан ҳам коррупцияни олдини олиш борасида “Биргаликда ҳуқуқий маданият сари”, “Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари – олий қадрият” лойиҳалари доирасида аҳоли орасида қатор учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда. Мазкур тадбирларда ёшларнинг, фуқароларнинг сиёсий- ҳуқуқий билим савияларини оширишга ҳаракат қилинмоқда.

Тадбир якунида ёшлар ўзларининг фикр-мулоҳаза ва таклифларини айтиб ўтишди ҳамда қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоб олишди.

Зулайҳо ЧЎЛПОНОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!