Солиқ соҳасидаги ислоҳотлар бизга нима беради?


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: СИРДАРЁ

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан жойларда ўтказилаётган “Солиқ имтиёзлари – фаровонлик омили” мавзусидаги ўқув-семинарлари сўнги вақтларда ҳукуматимиз томонидан солиқ имтиёзларининг яратилиши билан боғлиқ шарт-шароитларнинг кенг турдаги омма учун нақадар мос келиши билан аҳамиятли бўлаётганлиги сабаблари юзасидан ташкил этилмоқда.

Ховос туман Кенгаши томонидан ўтказилган ушбу мавзудаги ўқув-семинарда ҳам юқорида таъкидлаб ўтилган имтиёзлар баёни йиғилиш қатнашчиларига маълумот тариқасида келтирилди. Партия туман Кенгаши вакиллари, депутатлар, Ўзбекистон темир йўллари АЖнинг Ховос туманидаги корхона ва ташкилот ходимлари ҳамда маҳалла фаоллари иштирокида бўлиб ўтган ўқув-семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш консепцияси тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Ўқув-семинар сўнгида ушбу қабул қилинган фармон юзасидан Ховос туман Кенгаши депутатлик гуруҳи, БПТ раислари, “Аёллар ва Ёшлар қаноти” жамоатчилик тузилмаси раҳбарлари ва МФЙларга бириктирилган лекторларга ўтказилган семинар мавзусидан келиб чиқиб тарғибот ва ташвиқот ишларини йўлга қўйишлари айтиб ўтилди.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!