Депутат ташрифини кутган кўчалар


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: НАВОИЙ

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Кармана туман Кенгашида тузилган ишчи гуруҳи томонидан “Арабхона” МФЙда партиянинг “Адолат – қонун устуворлигида” лойиҳаси доирасида маҳалла фуқаролари билан юзма-юз мулоқот олиб борилди.

“Арабхона” МФЙ ҳудудида жойлашган 23 та хонадонга ташриф буюрган ишчи гуруҳ 18 нафар фуқароларга кичик бизнес ва тадбиркорлик билан шуғулланиш, банклардан имтиёзли кредитлар олиш орқали қўшимча даромадларга эга бўлиш юзасидан тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришди.

“Арабхона” МФЙ “Бободеҳқон” кўчасида яшовчи фуқаро Райимов Олимжон маҳалла ҳудудида жойлашган қабристонни ободонлаштиришда, Назаров Нурим кўчага ичимлик суви ўтказиш тўғрисида амалий ёрдам сўради.

Мурожаатлар асосида туман Кенгаши депутати А. Қулмуродов Кармана туман “Сувоқава” ДУ бўлими бошлиғи Б. Тошовга депутатлик сўрови юборди.

Шунингдек, ёғингарчилик вақтларида йўлнинг айрим жойларида ҳосил бўлувчи кўлмакларни йўқотиш мақсадида ишчи гуруҳ ва МФЙ раиси А.Бўроновларнинг ташаббуси билан йўлнинг ёмон жойларига шағал ташланиб текисланди.

Лойиҳа доирасида олиб борилган ўрганишлар натижасида аҳолини қийнаб келаётган бир қатор муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Абдуваҳоб САДИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят Кенгаши

раис ўринбосари

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!