Шароф Рашидов туманида “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: ЖИЗЗАХ

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаол аёллари ўртасида “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” номли кўрик-танловнинг Ш.Рашидов туман босқичи бўлиб ўтди.

Ш.Рашидов туманидаги 11-сонли мактабнинг фаоллар залида бўлиб ўтган мазкур танловда Ўзбекистон “Адолат” СДП Жиззах вилоят ҳамда Ш.Рашидов туман Кенгаши ходимлари, Халқ депутатлари Ш.Рашидов туман Кенгаши депутатлари, партиянинг туман Кенгашидаги “Аёллар қаноти” фаол аъзолари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққан партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари П.Ҳамзаев мамлактимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, ҳусусан хотин-қизлар учун барқарор иш ўринларини яратиш, турмуш фаровонлигини ошириш, ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда уларнинг ҳиссасини кенгайтириш, оилавий ажримлар, аёллар ўртасида жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини олдини олиш борасида олиб борилаётган амалий ишлар борасида сўз юритди.

Танловда партиянинг фаол аъзоларидан бўлган 6 нафар иштирокчилар таништирув, сиёсий-ҳуқуқий соҳадаги билимлар беллашуви, эркин мавзу каби шартлар асосида ўзларининг сиёсий билимларини синовдан ўтказишди.

Иштирокчилар шартларни амалга ошириш давомида партиямиз электорати манфаатларига дахлдор бўлган Ўзбекистон Республикаси Қонунларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини қатнашчиларга тушунтириб беришди. Шу билан бир қаторда қонунларни партия дастурий мақсадлари ва электорат манфаатларидан келиб чиқиб, янада такомиллаштиришга доир ўзларининг асосли ва аниқ таклифларини билдирдилар.

Кўрик-танлов якунига кўра Нафиса Ҳалилова 3 ўринни, Элянора Салмонова 2 ўринни, Мадина Фозилова эса фахрли биринчи ўринни қўлга киритиб кўрик-танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Кўрик-танлов ғолиблари Ўзбекистон “Адолат” СДП Ш.Рашидов туман Кенгаши томонидан диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Кўрик-танловнинг ҳудудий босқичлари вилоятнинг шаҳар ва туманларида давом этмоқда.

Достон ЗОКИРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Жиззах вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!