Жадал ислоҳотлар — бугунги кун аёлларидан ҳам сиёсий фаолликни талаб қилади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: САМАРКАНД

Жамиятимизда кечаётган жадал ислоҳотлар жараёнлари бугунги кун аёлларидан ҳам сиёсий фаолликни талаб қилади. Чунки жамиятимизга етказиб берилаётган ҳар бир кадр аввало аёл, она қўлида тарбия кўриб камол топади.

Жомбой туманида Ўзбекистон “Адолат” СДП “Аёллар қаноти” Кенгаши томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” Республика кўрик-танловининг туман босқичида сўзга чиқган туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳалима Усарова шулар хусусида сўз юритиб, мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни тобора юксалиб бораётгани, салоҳиятини намоён этиши учун кенг имкониятлар яратилаётгани, буларнинг натижаси улароқ ўзбек аёллари нафақат ўз оиласи, балки мамлакат тараққиёти учун масъуллик сезаётганлиги, ҳар бир соҳада фаоллик кўрсатаётганлигини алоҳида қайд этди.

Туман хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими, “Нуронийлар” жамғармаси билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу танловда партиямизнинг фаол аёллари иштирок этиб ўзларининг сиёсий соҳадаги билимларини синовдан ўтказдилар. “А.Қурбонов” маҳалла фуқаролар йиғини фуқароси, тумандаги 40-мактабнинг математика фани ўқитувчиси Тўхлибоева Дилафруз иштирокчилар ичида барча шартларда ўзининг зукколиги, топқирлиги, нотиқлиги, эркин фикрлаш хусусиятлари билан иштирокчиларнинг олқишига сазовор бўлди, ҳакамлар ҳайъати бир овоздан Дилафруз Тўхлибоевани ғолиб деб топди. Барча иштирокчилар партия Кенгашининг диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Биз Дилафруз Тўхлибоевага туманимиз шарафини муносиб равишда ҳимоя қилиб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритишини тилаб қоламиз.

Насиба ҲАМДАМОВА,

партия фаоли

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!