БПТда сиёсий ўқув


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Partiya tashkilotlari
Viloyat: БУХОРО

Ўзбекистон “Адолат” СДП Когон шаҳар Кенгаши ташаббуси билан Бухоро электр билан таъминлаш дистанциясида янги бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди.

Партия фаолиятини тарғиб этишда, сайловолди дастури асосида ташвиқот ишларини амалга оширишда албатта, бошланғич партия ташкилотининг ўрни ва аҳамияти беқиёс. 20 нафар аъзони бирлаштирган янги тузилган БПТга “Когон шаҳар Нурафшон” дея ном берилди. Албатта, партия шаҳар Кенгаши раиси Рауф Сувонов томонидан дастлаб партиянинг сайловолди дастури, партия лойиҳалари ҳамда олиб борилган бир қатор амалий ишларнинг ижобий натижалари хусусида таъкидлаб ўтилди.

Янги БПТда ўтказилган илк сиёсий ўқув уларнинг сиёсий билими ва тафаккурини бойитди. Мамлакатимизда бўлиб ўтаётган янгиликлар, Президентимиз томонидан қабул қилинган янги қарор ва фармонлар, Парламентга қилинган Мурожаатномаларнинг мазмун-моҳияти партиядошларнинг фаоллигини оширди. Шунингдек, сўнгги йилларда республикамизда амалга оширилаётган янгиланишлар, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ўзгаришлар тўғрисида ҳам тушунтириб ўтилди.

— Партияга аъзоликка қабул қилинганлигим менинг сиёсий жараёнлардаги фаолиятимга ўзининг ижобий таъсирини ўтказади, албатта. Дастлабки сиёсий ўқувнинг ўзиданоқ барчамизнинг сиёсий қарашларимиз шаклланди, айниқса, мамлакат раҳбарининг мурожаатномалари нафақат ташкилот ходими сифатида, балки партиянинг аъзоси сифатида ҳам масъулиятимизни оширди,дейди БПТ раиси, электр созловчи Шуҳрат Шаропов.

Тадбир сўнгида бошланғич партия ташкилоти аъзоларига аъзолик билетлари топширилди ҳамда уларнинг фаолиятларига муваффақият тилашди.

Жўрабек ЖЎРАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Бухоро вилоят Кенгаши

ижрочи котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!