Сиёсий ўқиш: Юрт ободлигига барчамиз масъулмиз


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Siyosiy o`quvlar
Viloyat: АНДИЖОН

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида”ги  Фармони мамлакатимизда амалга оширилаётган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишларини янада кенг қулоч ёзиши ва бу йўлда янги ташаббусларга бошлади. Мазкур ҳужжатда кўрсатиб ўтилганидек, ҳар ким ўзи яшайдиган уй, маҳалла ва қишлоқни ободонлаштиришга ҳиссасини қўшса, юртимиз янада обод бўлади. Обод юртда яшайдиган одамларнинг кайфияти яхши бўлиши таъминланади.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган навбатдаги сиёсий ўқиш айни шу масалага бағишланди. Вилоят партия кенгаши фаоллари, шаҳар ва туман кенгашларининг раислари ҳамда маҳаллий кенгаш депутатлари дастлаб Президентимиз Фармони билан тўла танишдилар. Ундан келиб чиқадиган вазифалар ва бу ҳаракатда партия фаолларининг иштирокига эътибор қаратилди.

Мамлакатимизнинг бой ва қадимий тарихидан маълумки, аждодларимиз томонидан маҳаллаларни ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишларини амалга ошириш энг бебаҳо қадрият ва анъаналардан ҳисобланади. Қадриятларимизни изчил давом эттирган ҳолда кенг кўламли бунёдкорлик ишларини барча ҳудудларда амалга ошириш орқали қишлоқ аҳолиси учун муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг турмуш маданиятини янада юксалтириш, энг асосийси, ёшларни хайрли ишларга даъват этиш алоҳида аҳамият касб этади.

- Чиндан ҳам қишлоқ ва маҳаллаларимизни тубдан қайта янгилаш, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш олдимизда турган долзарб вазифа,-деди халқ депутатлари Андижон вилоят кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Зухрахон Комилова. - Бу борада биз партия фаоллари ва маҳаллий кенгаш депутатлари зиммасига катта масъулият юклатилаётгани бежиз эмас. Чунки аҳолини бу ишга сафарбар этиш, ҳар бир фуқарода ўз яшаш жойининг обод бўлишига масъуллик туйғусини уйғотишимиз лозим. Бугун айни шу масалада Фармондан келиб чиққан ҳолда бажариладиган ишлар кўриб чиқилди. Ишонаманки,  сафдошларимиз ҳар бир ҳудудни обод қилишга юртдошларимизни бошлаш билан мамлакатимизни замонавий ривожланган давлатга айлантиришга ўз хиссасини қўшадилар.

Қарорда кўрсатиб ўтилганидек, биринчи навбатда ободонлаштириш ишларига фаоллар, кенг жамоатчиликни жалб этишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ҳашарларни ташкил этишда уюшқоқлик ва ташаббускорлик талаб этилади. Аҳоли яшаш пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш ва энг муҳими халқимиз турмуш маданиятини юксалтириш  бош  мақсад демакдир.

Шавкатбек СУЯРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши

раиси ўринбосари

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!