Наманганда кўрик-танлов ғолиблари аниқланди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: НАМАНГАН

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгашларида ҳам анъанавий “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловини ўткизишга уюшқоқлик билан киришилди. Бу тадбир мана бир неча йилдирки, партиянинг танилувчанлигини оширишда, унинг ғоя ва дастурларини кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Фарида Отахонова, “Адолат” СДП Уйчи туман Кенгашининг раиси:

– Кейинги йилларда партиямизнинг жамиятда тутган ўрни тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Айни пайтда сафдошларимиз орасидан сайланган вакилларимиздан олти киши халқ депутатлари туман кенгашидаги гуруҳ таркибида фаолият олиб бормоқда. Ўтган йили сессия муҳокамасига икки бор масала киритгандик. Яқинда эса депутатларимиз ташаббуси билан умумий ўрта таълим мактабларининг санитария-гигиена талабларига мослиги, умумий тиббий хизматнинг аҳволи, мажбурий дори-дармонлар билан таъминлангаилиги каби қатор йўналишлар бўйича ўтказилган ўрганиш натижалари ҳам кун тартибидан ўрин олди.

Бевосита кўрик-танловга келсак, бу борада ҳам туманда яхши тажриба тўпланган. Хусусан, ўтган йилда уйчиликлар вакили — 10-мактаб ўқитувчиси Моҳира Абдуллаева “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” вилоят босқичида ғолиб чиқиб, пойтахтдаги баҳсларда муваффақиятли иштирок этди. Шунинг учун бу йил ҳам тадбирга пухта тайёргарлик кўрилди. Дастлаб танлов иштирокчилари бевосита бошланғич партия ташкилотларида сараланди. Энг яхши натижага эришган сафдош аёлларимиз эса туман босқичига йўл олдилар.

Тадбир Уйчидаги маданият марказининг муҳташам залида ўтказилди. Шуни айтиш керакки, иштирокчилар кўрик-танловга пухта тайёргарлик кўрганликлари биринчи шартни бажараётганларидаёқ кўзга ташланди. Айниқса, тиббиёт бирлашмаси шифокори Муаттар Икромова ва 12-мактаб муаллимаси Замирахон Умарованинг чиқишлари барчада яхши таассурот қолдирди. Бу, албатта, бошқа қатнашчилар ёмон натижа кўрсатдилар, дегани эмас. Улар ҳам ўз салоҳиятларини тўлиқ намойиш этишга интилдилар. Бу, ҳайъат аъзолари томонидан ҳам алоҳида эътиборга олинди.

Муаттар Икромова ўзини таништиришга бағишланган биринчи шартни бажаришда аввалдан ҳозирланган слайд материалларидан фойдаланганлиги кўргазмалилик даражасини оширди. Боз устига у нафақат ўзбек, балки рус ва инглиз тилларида ҳам сўзлаганлиги барчани қойил қолдирди. Замирахон Умарова ҳам тажрибали педагог эмасми, биринчи шартни бажаришда ўзига хос йўл танлади. Яъни чиқишни синфдаги сабоқ тарзида ташкил этди. Бу ҳам кўпчилик томонидан олқишланди.

Қисқаси, кўрик-танлов охирига етгунча ҳар икки иштирокчи бир хил натижани қайд этаверишда. Пировардида ғолибни аниқлашда ҳайъат аъзолари ҳам қийинчиликка дуч келишди. Чунки тўпланган баллар бир хил бўлиб қолди. Ҳатто қўшимча шартнининг бажарилиши ҳам масалага ойдинлик киритмади. Узоқ давом этган муҳокамадан сўнг истисно тариқасида ҳар икки қатнашчини ғолиб деб эълон қилишга қарор берилди. Вилоят босқичида Уйчидан икки сафдошимиз қатнашадиган бўлди.

Пировардида барча қатнашчилар ташкилотчилар таъсис этган диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Уларни Ўзбекистон “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши раиси Исроил Жўраев, Уйчи туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитасининг раиси Оаъно Назарова, туман партия Кенгашининг раиси Фарида Отахонова қизғин табрикладилар.

Фарҳодбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП фаоли

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!