Кўрик-танловда Андижоннинг ҳар бир аёли фаол


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: АНДИЖОН

 

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши ташаббуси билан ўтказиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови сафимиздаги хотин-қизларнинг ташаббускорлигини оширишга, иқтидорини юзага чиқишига хизмат қилмоқда. Андижонлик фаол аёллар ўзаро беллашган кўрик-танловнинг вилоят босқичида бу ўз ифодасини топди.  

Тадбирдан кўзланган мақсад-партия сафидаги хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, ташаббускор ва фаол хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш. Йилдан-йилга иштирокчиларга қўйилаётган талаб ортиб бораётгани эътиборли.

Саҳнадан 8 минг нафардан ортиқ “адолатчи аёллар” орасидан сараланиб, танловнинг туман босқичларида ғолибликка эришган иштирокчилар ўрин олди. Улар таништирув, савол-жавоб ва эркин мавзу бўйича белгиланган шартларни бажариш баробарида ўзларининг лобарлиги, зукколиги ва ташкилотчилигини кўрсатдилар. Айниқса, сиёсий мавзудаги саволлар қай даражада билимдонлигининг синови бўлди.

Ҳакамлар томонидан ҳар бир иштирокчининг чиқишлари юқори баҳоланди. Ғолиблик Андижон туманилик партиядошларимизнинг вакили Жанона Раҳимовага насиб этди. Энди у кўрик-танловнинг республика босқичиди андижонлик “адолатчи” аёллар шарафини ҳимоя қилади.

Малохатхон МУСАЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилояти Кенгаши

раиси ўринбосари

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!