Ўралбуви Нормуродова кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: НАВОИЙ

 

Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” Республика кўрик-танловининг асосий мақсади Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлган фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсата оладиган аёлларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ҳамда ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишдан иборат. Ташкил этилган тадбирда танловнинг шаҳар, туман босқичларида ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар, партия ходимлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Кўрик-танловни партиянинг вилоят Кенгаши раиси Рустам Хайитов очиб берди, иштирокчиларни танлов Низоми ва қоидалари билан яна бир бор таништириб ўтди. Танлов, аёлларнинг ташаббускорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқараши мустаҳкамлиги, сиёсий саводхонлиги, амалга оширган лойиҳалари, ўрнатган ҳамкорлик ишлари, жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилишига оид маълумотларини таҳлил этиш, саралаш ва баҳолаш асосида амалга оширилди.

Кўрик-танлов очиқлик, ошкоралик, рақобат тамойиллари асосида ўтказилди. Кўрик-танлов якуний натижаларига кўра Конимех тумани иштирокчиси Нилуфар Долмуродова 3-ўринни, Навбаҳор тумани иштирокчиси Элмира Бобонорова 2-ўринни барча шартлар бўйича юқори балл олган Навоий шаҳаридан иштирок этган Ўралбуви Нормуродова фахрли биринчи ўринни эгаллаб кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Кўрик-танлов якунида иштирокчилар Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Садоқат ШАМСИЕВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!