Таълим тизимидаги ислоҳотлар партия нигоҳида


Partiya yangiliklari: Янгиликлар
Viloyat: САМАРКАНД

Истиқлол йилларида мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда уларни халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллаши учун соғлом ва бақувват, ақлан етук, маънан баркамол, дунёқараши кенг ҳар томонлама ривожланган шахслар бўлиб вояга етишлари давлат сиёсатининг устувор вазифаларидан бири сифатида катта эътибор қаратилмоқда, зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Президентимизнинг ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакатимизда узлуксиз таълим тизимини янада такомилаштириш, ёшларга сифатли таълим бериш асосида уларни интеллектуал, эстетик ва жисмоний баркамол ривожлантириш, уларга таълим ва тарбия бераётган ўқитувчиларнинг юқори малакага эга бўлишини таъминлаш билан боғлиқ муҳим йўналишлар белгилаб берилди.

Дарҳақиқат, олий педагогик таълим олдида турган энг долзарб вазифалардан бири бу ўз мустақил фикрига эга, педагогик фаолиятда инновацион технологияларни қўллай оладиган, олган назарий билимларини амалиётга қўллаш кўникмасига эга, фан ва техника тараққиёти натижаларини эгаллаган, рақобатбардош педагог кадрларни тайёрлашдан иборат.

Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ташаббуси билан олий таълим тизимида умумтаълим мактаблари, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари учун замонавий ўқитиш усулларини эгаллаган кадрларни тайёрлашни, шу орқали таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини ошириш мақсадида 2017 йилнинг 9 августида қабул қилинган “Олий таълим муассасаларида педогогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш борасида Самарқанд шаҳридаги олий таълим муассасаларида амалга оширилган ишлар ва мавжуд ҳолат халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижалари халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг 24 сессиясида муҳокама этилди.

Сессияда халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашидаги “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Муҳиба Бобобекова маъруза қилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим муассасаларида педогогика йўналишида махсус сиртқи бўлимларни ташкил этиш тўғрисида”ги 2017 йил 9 августдаги Қарорининг ижроси юзасидан юртимизда амалга оширилаётган ишлар таълим муассасаларидаги самарали таълимни ташкил этишга эришишда муҳим ўрин тутади. Хусусан, Самарқанд вилоятида ҳам Қарорга асосан Самарқанд Давлат унверситетида 7 та махсус сиртқи таълим йўналиши, яъни педогогика ва психология, бошланғич таълим ва спорт тарбиявий иш, мактабгача таълим, мусиқа таълими, меҳнат таълими, тасвирий санъат ва мухандислик графикаси ҳамда жисмоний маданият йўналишлари бўйича қабул эълон қилинган.

Махсус сиртқи таълим йўналишларига педогогика ва психологияга – 30 та, бошланғич таълим ва спорт тарбиявий ишга – 90 та, мактабгача таълим – 30 та, мусиқа таълимига – 30 та, меҳнат таълимига – 30 та, тасвирий санъат ва мухандислик графикасига – 30 та, жисмоний маданиятга – 30 та қабул квоталари ажратилган бўлиб Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2017 йил 28-августдаги “Олий таълим муассасаларининг педогогика йўналишлари бўйича махсус сиртқи бўлимлари 2017-2018 ўқув йили учун ўқишга қабул қилиш тартиби ва мезонлари”га асосан Самарқанд давлат унверситетида махсус сиртқи таълим йўналишларига ҳужжат топширувчи абитурентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва расмийлаштириш мақсадида  қабул комиссияси ташкил этилган, комиссия низомига асосан Халқ таълими вазирлиги, Маданият вазирлиги, Жисмоний маданият ва спорт қўмитаси, Ўзбекистон бадиий академияси тавсиясига эга бўлган 4621 нафар абитурентларнинг ҳужжатлари қабул қилиниб расмийлаштирилган.

Махсус сиртқи таълим йўналишлари кесимида тушган аризалар педагогика ва психологияга - 34 тани, бошланғич таълим ва спорт тарбиявий ишга – 2595 тани, мактабгача таълим – 255 тани, мусиқа таълимига – 156 тани, мехнат таълимига – 806 тани, тасвирий санъат ва мухандистлик графикасига – 221 тани, жисмоний маданиятга – 551 тани ташкил этган.

Самарқанд давлат унверситети махсус сиртқи таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитурентларнинг диплом иловаси бўйича ўртача бали, таълим муассасасининг олислиги ва иш стажига қўйилган  баллар йиғиндиси ҳисобланиб, баллар кетма-кетлиги тарзида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2017 йил 6-октябрдаги 8-сон баёнига асосан юқори балга эга бўлган абитурентлардан 726 нафари Самарқанд давлат унверситети махсус сиртқи таълим йўналишларига шартнома асосида  талабаликка тавсия этилган.

Самарқанд давлат университети биносида махсус сиртқи бўлимлар учун жами 7 та бино ажратилган бўлиб. Улардан 5 таси замон талабларига жавоб берадиган даражада, кўргазмали, мультимедияли воситалар билан жихозланган. Қолган 2 та бино эса жихозланмаган.

Шунингдек, махсус сиртқи бўлимда 2 та штат бирлиги яъни бўлим бошлиғи ва услубчи ажратилган, бу эса бўлимнинг тўлақонли фаолият юритиши учун етарли эмаслиги ҳам маърузада келтириб ўтилди.

Сессия якунида кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Жумладан, шаҳар ҳокми ўринбосари Т.Набиев ва шаҳардаги мавжуд олий таълим муассасаси ректорларига мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари эҳтиёжи асосида махсус сиртқи бўлимларга қабул квоталарини кўриб чиқган ҳолда вазирликлар ва идораларга таклифлар тайёрлаш, махсус сиртқи бўлимларнинг таълим йўналишлари ўқув режаси ва фан дасурлари асосида ўқув адабиётлари билан тўлиқ таъминлаш, уларга дарс берувчи юқори салоҳиятга эга профессор-ўқитувчилар таркибини қайтадан шакллантириш чора тадбирларини кўриш ва бошқа масалалар юзасидан вазифалар белгиланди.

Икром ЯДГАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши бош мутахассиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!