Тошкент вилоятида “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” аниқланди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: ТОШКЕНТ вил.

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманидаги Агросаноат ва транспорт касб-ҳунар коллежида Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши томонидан “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгаши, Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгаши депутатлари, вилоят “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази вакиллари, вилоятнинг туман, шаҳар босқичида ғолиб бўлган партиянинг энг илғор аёллари, ўқитувчи ва ўқувчи-ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари, партия фаоллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Мазкур кўрик-танлов партиянинг сайловолди дастурида белгиланганидек, хотин-қизларнинг жамият сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, ташаббускор аёлларни юзага чиқариш каби вазифалар доирасида ташкил этилгани билан алоҳида аҳамиятга эга.

Танловнинг туман босқичи Тошкент вилоятининг барча шаҳар, туманларида кўтаринки руҳда ўтказилди. Мазкур тадбирда партия аъзолари орасида энг фаол, ижтимоий-сиёсий билим ва миллий қадриятларимизни яхши ўзлаштирган, жамоа ва оилада намуна бўлаётган ташаббускор аёлларни аниқлаш, юқори салоҳиятга эга, интилувчан аёлларни кашф этиш, рағбатлантириш ва уларнинг тажрибасини кенг тарғиб қилишга эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги ислоҳотларни амалга оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда .

Албатта, ана шу улуғвор вазифаларни бажаришда хотин-қизлар ҳам фаол иштирок этиши кўзда тутилган. Улар бугунги кунда жамият ҳаётининг барча жабҳаларини ривожлантиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Яна бир эътиборли жиҳати — мамлакатимизда аёллар манфаатини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ўз истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқаришга катта аҳамият берилмоқда.

Танловни Ўзбекистон “Адолат” СДП “Аёллар ва ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш бўлими” мудири Райхона Урманова кириш сўзи билан очиб берар экан, истиқлол йилларида мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг жамиятдаги ижтимоий-сиёсий мавқеини оширишга, оилада ўзининг муносиб ўринини мустаҳкамлашга кенг эътибор қаратилаётганини тилга олди.

— Хотин-қизларимизга қаратилаётган эътиборга бугун барча миллат аёллари ҳавас билан қарашмоқда,— дейди ҳайъат аъзоси, “Адолат” СДП Тошкент вилоят Кенгаши бош мутахассиси Малика Баймурадова.— Бугунги ўтказилган танловда ҳам партия аъзолари орасида ҳар томонлама ўрнак бўла оладиган аёллар аниқлаб олинди.

Иштирокчиларни шартлар бўйича чиқишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан адолатлилик тамойили асосида баҳоланди.

Танлов натижасига кўра, Ангрен шаҳридан иштирок этган Муқаддам Бекмуратова 1-ўринга, Паркент туманидан Нилуфар Алимова 2-ўринга, Зангиота туманидан Арофат Йўлдошева 3-ўринга лойиқ деб топилди.

Тадбирда биринчиликни қўлга киритган Ангрен шаҳри қатнашчиси Муқаддам Бекмуратова танловнинг Республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Танлов якунида иштирокчиларга Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент вилояти Кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Фотима САТТАРОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Тошкент вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!