Грузия “социал-демократлари” парламентдаги кўпчиликни тарк этишмоқчи


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Parlament

“Грузия орзуси – социал-демократлар” партияси фракцияси раҳбари Гия Жоржолиани парламентдаги кўпчиликни тарк этиш ниятида. У бу ҳақда 25 февраль куни ҳукумат партияси етакчиси Бидзина Иванишвили билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг маълум қилди. Г.Жоржолианининг сўзларига кўра, фракциянинг бошқа аъзолари парламентдаги кўпчиликни тарк этишга тайёр туришибди: “Биз аллақачон мустақил равишда парламент сайловларида иштирок этишга қарор қилганмиз, лекин бу жараён тезлашиб кетиши ва биз парламентдаги кўпчиликни олдинроқ тарк этишимиз мумкин”, - деди Жоржолиани журналистларга.

Унинг фикрига кўра, бу қарор фракция томонидан таклиф этилган ижтимоий-иқтисодий ва солиқ сиёсати масалари бўйича қонунчилик ташаббуслари ва таклифларини парламент кўриб чиқишни истамаётгани билан боғлиқ. Гия Жоржолиани “социал-демократлар” яқин вақт ичида  парламентга яна бир неча ташаббуслар билан мурожаат этишларини, бироқ бунда коалициянинг ёрдамига умид қилмасликларини айтди.
“Биз парламентдаги кўпчилик сафида бўлиш мақомини тугатишимиз эҳтимолдан ҳоли эмаслиги сабабли мустақил равишда ҳаракат қилишни давом эттирамиз”, дея таъкидлади Жоржолиани. 
Унинг сўзларига қараганда “Грузия орзуси” етакчиси учун фракциянинг бу қарори кутилмаган ҳолат бўлмади. “Бидзина Иванишвили бу ҳақда илк маротаба эшитаётгани йўқ, биз буни анчадан буён гапириб келаётгандик. У бизнинг позициямизни тушунган ҳолда қабул қилди”, - деди Жоржолиани. 
Аввалроқ  “Грузия орзуси-социал-демократлар” фракциясини депутат Бека Нацвлишвили тарк этган эди. Бундай қарорнинг асосий сабаби депутат томонидан ишлаб чиқилган пенсия ислоҳотлари бўйича қонун лойиҳаларининг парламент кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланмаганлигидир.

 

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!