Қашқадарёлик энг ташаббускор, фаол ва фидоий аёл аниқланди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: КАШКАДАРЁ

 

Бугун Қарши шаҳридаги Маданият марказида “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги барча туманлар босқичида ғолибликни қўлга киритган 14 нафар зукко ва фаол хотин- қизлар иштирок этдилар.

Ҳақиқатдан ҳам юртимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ижтимоий фаоллигини янада ошириш, уларнинг эзгу мақсад ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, муносиб рағбатлантиришга хизмат қилиб келаётган анъанавий кўрик-танлов бу гал ҳам энг ташаббускор, фаол, фидоий ва жонкуяр хотин қизларни кашф этди.

Танловда Қарши шаҳридан иштирок этган Зулфия Қиёмова ўзининг партия сайловолди дастуридаги билими ва сиёсий партияларга оид қонунчиликдан хабардорлигини намойиш этган бўлса, Ғузор туманидан иштирок этган иштирокчи Дилрабо Назарова эса ўзи яшаётган ҳудуд анъаналари, урф-одатлари, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида олиб бораётган сиёсий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот ишларидаги фаоллигини саҳна кўринишлари орқали аниқ ифода эта олди.

— Бугунги кўрик- танловда иштирок этаётган барча хотин-қизларнинг юзида мамнуният, самимият ифодасини кўриш мумкин,— дейди тадбир иштирокчиси Зулфия Қиёмова. — Мен ушбу кўрик-танловнинг шаҳар босқичида ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичида ҳам намунали иштирок этганимдан хурсандман.

Умуман олганда, кўрик-танловнинг ушбу босқичи ҳам энг фаол намунали ибратга лойиқ иш олиб бораётган номзодларни саралаш имконини берди. Танловда биринчи ўрин Қарши шаҳрилик Зулфия Қиёмовага, иккинчи ўрин Ғузор туманилик Дилбар Назаровага, учинчи ўрин эса Яккабоғ туманилик Адиба Эшмуродовага насиб этди.

Тадбирда ғолиб деб топилган совриндорлар партиянинг вилоят Кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилиб, I, II, III даражали “Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят Кенгашининг энг фаол адолатчи аёли” дипломи билан тақдирланди.

Танловда ғолиб бўлган Қарши шаҳрилик Зулфия Қиёмова эндиликда кўрик-танловнинг республика босқичида иштирок этади.

Биз тадбир якунида унинг иштирокчилари билан суҳбатлашдик.

— Бугунги ўзбек аёли нафақат намунали уй бекаси, балки ижтимоий ҳаётнинг, ҳусусан, сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва бошқа соҳаларда илғор ғоялар ташаббускори ва тарғиботчиси сифатида жамият тараққиётига муносиб ҳисса қўшмоқда,— дейди вилоят ҳокими ўринбосари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳи раҳбари Мақсуда Мустафоева.– Мен “Адолат” СДПнинг “Аёллар қаноти” Кенгаши томонидан хотин-қизларни улуғлаб, ҳурмат бажо этиб, ғамхўрлик кўрсатиб, юртимизда аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш борасида ўтказиб келаётган бу каби тадбирларини юксак қадрлайман.

Комил САХАТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!