Сирдарёнинг адолатчи аёллари сиёсий саводхонликларини синовдан ўтказишди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: СИРДАРЁ

 

Партиянинг сайловолди дастурида юртимизда хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги мавқеини юксалтириш масаласи давлат сиёсати даражасигача кўтарилганлиги алоҳида қайд этилган. Бугунги кунда уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган кўплаб норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши баробарида уларнинг турмуш тарзи, шароитини яхшилаш, оилавий бизнесни шакллантиришга хотин-қизларни жалб қилиш борасида ҳам бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Маълумки, партия мазкур имконият ва ислоҳотларни чекка-чекка қишлоқ аёлларига тарғиб қилишга, шу билан бирга уларнинг ижтимоий-сиёсий маданиятини оширишга ҳисса қўшиши билан бир пайтда партиянинг “Аёллар қаноти” Кенгаши фаоллари ташаббуси билан ўз сафидаги заковатли хотин-қизларнинг иқтидорларини кашф этиш, уларнинг билими ва салоҳиятини кенг жамоатчиликка намоён қилиш, турмуш тарзи ва фаолиятини, илгари сураётган эзгу ғояларини бошқаларга ибрат қилиб кўрсатиш мақсадида партияга аъзо хотин-қизлар ўртасида “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” номли кўрик-танлови ўтказилиши анъана тусига кириб улгурди. Бу эса нафақат хотин-қизлар, балки барча партия аъзоларини янада жипслаштиришга, фаоллаштиришга, партия тизимида ташаббускор ва фаол аёллар сонини кўпайтиришга, жойлардаги партия ташкилотлари таркибида бўлган “Аёллар қаноти” Кенгашлари салоҳиятини оширишга, “Аёллар қаноти” аъзоларининг партия ҳаётидаги иштирокини кучайтиришга, уларнинг ташаббускорлигини оширишга, партия Сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни бажаришга уларни кенг жалб этишга ёрдам бермоқда.

Гулистон шаҳридаги “Маънавият ва маърифат маркази”да мазкур кўрик-танловнинг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Вилоятнинг барча туман ҳамда шаҳарлари босқичларида ғолибликни қўлга киритган партиядош хотин-қизлар беллашган ҳудудий босқични Ўзбекистон “Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Дилшунос Абдуллаева кириш сўзи билан очиб, барча туман ва шаҳар ғолибларини кўрик-танловнинг вилоят босқичига етиб келганлиги билан табриклади.

Иштирокчилар кўрик-танловнинг “Адолат – менинг нигоҳимда” номли биринчи шарти асосида мавзу юзасидан тегишли тақдимот ва лойиҳаларини тақдим этдилар. Номзодларнинг сиёсат ва ҳуқуқга доир билимлари синаладиган тадбирнинг иккинчи қисми “сиёсий билимдонлик”да иштирокчилар ўзларининг ташаббускорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқараши, сиёсий саводхонлиги, умумбашарий ва ижтимоий қадриятларни яхши ўзлаштирганликларини намойиш этдилар. Сўнгги шарт бўйича иштирокчиларнинг эркин мавзудаги бадиий чиқишлари томошабинларга кўтаринки руҳ бағишлади.

Самимий, кўтаринки ва муросасиз ўтган беллашувда қатнашчилар ҳар бир шарт якуни бўйича ҳакамлар томонидан одилона баҳоланиб борилди. Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган республика босқичига йўлланмани партия Гулистон шаҳар Кенгаши аъзоси Сурайё Усмонова қўлга киритди ва фахрли 1-даражали диплом билан тақдирланди. Шунингдек, иккинчи ўринга ховослик аъзоларимиздан Азиза Назарова, учинчи ўринга Оқолтин тумани партия ташкилоти фаоли Гулмира Намозова муносиб кўрилди. Кўрик-танловнинг бошқа иштирокчилари ҳам турли хил йўналишдаги номинациялар билан тақдирланиб, уларга партиянинг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

— Кўрик-танловнинг Гулистон шаҳар босқичида ғолиб бўлганимда роса қувонгандим. Бугун қувончим икки баробар ортди. Ғолиб бўламан деб ўйламагандим, — дейди вилоят босқичи ғолибаси Сурайё Усмонова.— Сабаби бошқа иштирокчилар ҳам юқори савияда тайёргарлик кўришганининг гувоҳи бўлдим. Аслида бу каби танловда иштирок этишнинг ўзи биз иштирокчилар учун муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, вилоятимизнинг барча маҳаллий партия ташкилотларидан келган опа-сингилларимиз билан яқиндан танишиб, улар билан партиянинг фаоллигини оширишга қаратилган амалий ишлар ҳақида тажриба алмашиниш имкониятига эга бўлдим. Республика босқичида Сирдарё вилояти номидан иштирок этар эканман, масъулиятни тўла ҳис этган ҳолда, кучли тайёргарлик кўриб, ғолибликни қўлга киритмоқчиман. Бунинг учун менда ишонч ҳам, иштиёқ ҳам етарли.

Ўзига хос байрамга айланиб улгурган ушбу кўрик-танлов бугуннинг аёли нафақат оила ва фарзанд тарбияси билан шуғулланадиган инсон сифатида, балки уларни ижтимоий-сиёсий фаол, оқила ва ташаббускор аёл бўлишга чорловчи тадбирлардан бири бўлди, десак асло янглишмаймиз.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Сирдарё вилояти Кенгаши

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!