Фуқаролар сиёсий саводхонлигини юксалтириш йўлида


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Siyosiy o`quvlar
Viloyat: САМАРКАНД
Partiya loyihasi: Жамоатчилик назорати – қонун устуворлигининг гарови

Тайлоқ туманидаги Истиқлол маҳалла фуқаролар йиғинида партиянинг туман Кенгаши ташаббуси билан “Сиёсий ҳуқуқий билимларни мустаҳкамлаш – демократик жамият пойдевори!” лойиҳаси доирасида мамлакатимизда қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини тушунтириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини оширишга қаратилган сиёсий ўқув ўтказилди.

Ўтказилган сиёсий-ўқув фуқаролар сиёсий билимини янада бойитди. Қатор сиёсий маълумотлар билан бир пайтда жаҳонда рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга ҳам алоҳида урғу берилди.

- Бугунги кунда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан мамлакатимизда ҳар бир соҳада улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда, юртбошимиз фуқароларнинг дарду ташвишларини тинглаб, фаровонлигини ўйлаб иш юритаётган экан, биз партия фаолларининг фидойи бўлмасликка ҳаққимиз йўқ, - деди Нилуфар Акрамова партиянинг Тайлоқ туман Кенгаши раиси - Президентимиз томонидан қабул қилинаётган қонун, қарор ва Фармон ҳужжатларининг ҳар бири ҳақида ўз мустақил фикримиз бўлиши уларнинг халқимиз келажаги учун қанчалик долзарблигини халқимизга тушунтириб бера олишимиз керак.

Маҳаллаларда аҳоли иштирокида ўтказилаётган бундай сиёсий ўқувларда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва бу борада биз фуқаролар амалга оширишимиз лозим бўлган вазифалар ҳақида аҳоли, айниқса, ёшларга кенг тушунчалар бериб борилаётгани аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қилмоқда. – дейди Истиқлол МФЙ раиси Пулатов Хасан.

Дарҳақиқат, бу каби сиёсий ўқувлар аҳоли фаоллигини ошириш йўлида муҳим бўлиб, фуқароларни Ватан равнақи, халқ фаровонлиги йўлида фидойи ва ташаббускор бўлишга давъат этди.

Азиз ХАИТОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Самарқанд вилоят Кенгаши мутахассиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!