Изланувчан ва ташаббускор адолатчи аёллар беллашди


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб, Ўзбекистон “Адолат” СДП фаол аёллари ўртасида ўтказилиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг ҳудудий босқичлари ўз ниҳоясига етказилмоқда.

Партиямиз “Аёллар қаноти” томонидан аёлларнинг ташаббускорлиги, ғоявий ва мафкуравий жиҳатдан дунёқараши мустаҳкамлиги, сиёсий саводхонлиги, умумбашарий ва ижтимоий қадриятларни яхши ўзлаштирганлиги, амалга оширган лойиҳалари, ўрнатган ҳамкорлик ишлари, жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилишига оид маълумотларини таҳлил этиш ва рағбатлантириб бориш мақсадида Ўзбекистон “Адолат” СДПга аъзо бўлган фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсата оладиган аёлларни аниқлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ўтказилиб келинаётган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон республикаси босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди.

Нукус шаҳридаги 17 сонли умум ўрта таълим мактаби мажлислар залида ўтказилган “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови ҳудудий босқичида шаҳар ва туман босқичларида ғолиблиқни қўлга киритган хотин-қизлар иштирок этишди.

Ҳакамлар ҳайъати уларнинг сиёсий билимдонлиги, партия ташкилотларида фаол фаолият юритадиган, бошқаларга ҳар томонлама ўрнак бўла оладиган, ташаббускорлиги, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий ва тарғибот-ташвиқот ишларидаги фаоллиги, халқнинг урф-одатлари, ўзига хос хусусиятлари, таомлари ва оила, оилавий қадриятлар ҳақидаги тасаввурларга эгалиги, шу билан бирга, иштирокчи оила тўғрисидаги миллий қонунчиликни, жумладан, “Оила кодекси”ни, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фаолиятидан яхши хабардор бўлиши, бадиий, расмий чиқишларга тайёр бўлиши каби мезонларга эга бўлганлигини инобатга олиб, адолатли баҳолаб бордилар.

Кўрик танлов якунида Нукус шаҳридаги 38 сонли умум ўрта таълим мактаби Қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Айжамал Жиемуратова 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон республикаси Кенгаши томонидан 1-даражали диплом эсдалик совғалари билан тақдирланди ва республика босқичга йўлланмани қўлга киритди.

Айшолпан ЎРАЗИМБЕТОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий

Кенгаши матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!