Кўрик-танлов: Мингбулоқлик Дилдора пойтахтга боради


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: НАМАНГАН

Кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги ролини янада мустаҳкамлаш ва мавқеини оширишга қаратилган изчил сиёсат амалга оширилмоқда. Айни пайтда “Адолат” СДП ҳам ўзининг сайловолди дастурига мувофиқ аёлларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалрига алоҳида эътибор қаратмоқда. Бу йўналишда қатор қизиқарли ва фойдали лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, муваффақиятли амалга оширилмоқда. “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови шулар жумласидандир.

Ёрқиной Ҳожиматова, “Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши “Аёллар қаноти” фаоли:

– Бутун жамиятда бўлган каби партиямизда ҳам опа-сингилларимизнинг фаоллиги тобора ошиб бормоқда. Улар партия ташкилотларимиз олиб бораётган тарғибот-ташвиқот ишларига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар. Бугунги танловда қатнашаётганлар шаҳар ва туман босқичларида ғолибликни қўлга киритганлар. Назаримда, уларнинг барчаси мамлакат босқичида қатнашишни ўзларига мақсад қилишган ва шунга яраша тайёргарлик кўришган. Биз сафларимизда шундай заковатли ва иқтидорли аёллар борлигидан ҳар қанча фахрлансак арзийди.

“Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” кўрик-танлови Наманган вилояти босқичи қатнашчиларини дастлаб партия вилоят Кенгашининг раиси исроил Жўраев ва Ўзбекистон Респубоикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Якубов табрикладилар. Улар ўз сўзларида партиянинг сиёсий ҳаётдаги нуфузини кучайтиришга, ролини кучайтиришга опа-сингилларимиз ҳам катта ҳисса қўшаётганликларини таъкидладилар. Бундай тадбирлар “Адолат” СДПнинг танилувчанлигини оширишга, ғоя ва мақсадларини кенг тарғиб қилишга ҳар томонлама кўмаклашиши қайд этилди.

Шундан кейин иштирокчилар кўрик-танлов шартларини бажаришга киришдилар. Биз баҳслар бошланишидан олдин бир қатор томошабинлар билан суҳбатлашдик Уларнинг аксарияти ижтимоий-сиёсий соҳага оид саволларни ўзида жамлаган иккинчи шарт натижалари усусий якунда ҳал қилувчи роль ўйнайди, деган фикр билдирдилар. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлди.

Биринчи шарт якунларига кўра уйилик Муаттар Икромова, чустлик Рўзигул Анорқулова, чортоқлик Иқболой Толибжонова бошқаларга нисбатан бирмунча юқори балл тўпладилар. Аммо савол-жавоблардан сўнг пешқадамлар ўзгарди Бу шартни бажаришда мингьулоқлик Дилдора Охунова ҳаммадан кўп балл тўплади. Мана шу устунлик унда учинчи шартдан сўнг ҳам сақланиб қолди ва биринчи ўринни эгаллаш имконини берди. Энди у пойтахтда ўтказиладиган мамлакат босқичида Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилади. Иккинчи ва учинчи ўринлар эса уйчилик Замирахон Умарова ва косонсойлик Кумушхон Қаюмовага насиб этди. Ғолибларга дипломлар ва эсдалик совғалари топширилди. Бошқа иштирокчилар эса турли номинациялар бўйича таъсис этилган мукофотларга сазовор бўлдилар.

Шу ўринда вилоят босқичининг ғолиби ҳақида икки оғиз сўз. Дилдора тумандаги 22-умумтаълим мактабида директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлайди. Мутахассислиги бўйича мусиқий таълим ўқитувчиси. Оилали, турмуш ўртоғи билан икки фарзандни тарбиялаб вояга етказмоқда. Қувноқ ва ташаббускор аёл. Адабиёт ҳамда санъат ихлосманди. Жуда чиройли қўшиқ айтади. Танловда ҳам Ҳамид Олимжон шеъри билан айтиладиган “Ўрик гуллаганда” қўшиғини маромига етказиб ижро этди.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Наманган вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!