Йилнинг энг фаол адолатчи аёли аниқланади


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Anons

Дастлаб 800 нафар партия сафидаги энг фаол, ташаббускор, жамоа ва оилада намуна кўрсатаётган аёллар Республиканинг барча туман шаҳарларида ўзаро беллашди.

Уларнинг 200 нафари ҳудудий босқичларга етиб келди.

Саралар ичра сараланган, 14 нафар ташаббускор адолатчи аёллар эса Республика босқичига йўл олди.

14 нафар иқтидорлар орасида энг иқтидорлиси, фаол ва ташаббускори, энг зуккоси, бугунги кунда жамиятимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси ким?

Жорий йилнинг 5 март куни соат 10:00 да Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, “Мезон” тантаналар саройида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” республика кўрик-танловида айнан шу саволга жавоб топилади.

Мазкур кўрик-танлов республика босқичининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир иштирокчиларнинг чиқишлари ҳамда уларга адолатли ҳакамлар ҳайъати томонидан қўйилган баллар матнли онлайн тарзида adolat.uz сайтимизда ёритиб борилади.

Биз учун муносиблар беллашувини бевосита кузатиш сиз билан қизиқ.

Қизиқувчиларни қуйидаги манзилда кутамиз:

Тошент шаҳри, Чилонзор тумани, Чўпон ота кўчаси, 4А-уй.

Мўлжал: Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри.

 

Энг асосий янгиликлар билан Ўзбекистон "Адолат" СДПнинг телеграмдаги расмий каналида танишиб боринг

https://t.me/adolat_uz

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!