Дилдора Охунова: рағбат, ишонч ва масъулият


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат Аёллар қаноти
Viloyat: НАМАНГАН

Кейинги йилларда “Адолат” социал-демократик партияси туманимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол бўлиб қолди. Сафдошларимиз сони ҳам ортиб бормоқда. Чунки партия ғоя ва мақсадларининг жозибадорлиги, сайловолди дастурида кўпчилик учун катта аҳамиятга эга бўлган масалалар кўтарилганлиги кишида қизиқиш уйғотмай қолмайди. Мен ҳам шу туфайли “Адолат” СДПга аъзо бўлганман. Бошланғич партия ташкилоти ўтказадиган тадбирларда, туман миқёсидаги учрашув, давра суҳбати ва мулоқотларда қатнашиб тураман.

Ўзим ҳақимда қисқача айтсам, ҳозир Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги 22-умумтаълим мактабида директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари бўлиб ишлайман. Мутахассислигим мусиқий таълим ўқитувчиси. Оилалиман, турмуш ўртоғим билан икки фарзандни тарбиялаб вояга етказмоқдаман. Ишдан ва уй юмушларимдан бўш вақтларимда кўпроқ китоб ўқишга, янги куй-қўшиқлар ўрганишга интиламан.

Яқинда “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли“ кўрик-танловининг вилоят босқичида қатнашдим. Ҳайъат аъзолари мени ғолиб сифатида эътироф этиб, пойтахтда ўтадиган якуний босқичга йўлланма бердилар. Анча-мунча тайёргарлик кўргандим, лекин биринчи ўринни олишим хаёлимга келмаганди. Чунки асосий мақсадим сафдош аёллар билан танишиш, улардан нималарнидир ўрганиш эди.

Аслида ҳам шундай бўлди. Вилоят босқичида қатнашган партиядошларимизнинг чиқишларини синчиклаб кузатдим. Айниқса, уйчилик Муаттар Икромованинг топқирлиги, Рўзигул Анорқулованинг тадбиркорлиги, чортоқлик Иқболой Толибжонованинг санъатсеварлиги жуда манзур бўлди. Уларнинг шу фазилатларидан бундан кейинги фаолиятимда фойдаланишга ҳаракат қиламан.

Вилоят босқичида ғолиб чиққаним менинг учун катта рағбат бўлди. Ҳар ҳолда анча тайёргарлик кўргандим. Айни пайтда бу ҳолатни ўзимга билдирилган ишонч сифатида ҳам қабул қилдим. Чунки бугун вилоят шарафини ҳимоя қилишга тўғри келди. Бу эса ўз навбатида масалага янада масъулият билан ёндошишни талаб этди. Партиямизнинг энг зукко, иқтидорли ва изланувчан аёллари баҳсида муносиб иштирок этганимдан хурсандман.

Дилдора ОХУНОВА,

“Йилнинг энг фаол адолатчи аёли“

кўрик-танловининг Республика босқичи иштирокчиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!