Меҳринисо Муҳаммадиева: сиёсий фаоллик ҳар биримиз учун муҳим мезондир


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Муносабат Аёллар қаноти
Viloyat: БУХОРО

Икки йил муқаддам Ўзбекистон “Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши томонидан бизнинг мактабда, яъни Вобкент тумани 2-умумтаълим мактабида сиёсий фаолликни ошириш билан боғлиқ катта тадбир ташкил этилган эди. Албатта, тадбирда сиёсий қарашларимизни шакллантириш ва жамиятда ҳар биримизнинг ўз ўрнимизга эга бўлишимиз мақсадида ўтказилган тадбирда партиянинг сайловолди дастури билан қизиқиб, танишдим. Қолаверса, лойиҳалар доирасида ташкил этиладиган тадбирлар, депутатлар томонидан олиб бориладиган ўрганишлар ҳам партияга бўлган қизиқишимни оширди. Мен аъзоликка қабул қилиндим. Бу эса фаолиятимга нисбатан эътибор, масъулиятни шакллантирди, бир эмас, балки минг карра янада кучлироқ ишлашимда хизмат қилди.

Айниқса, “Йилнинг энг фаол адолатчи аёли” танловининг туман босқичига иштирок этишим билан боғлиқ таклифнинг берилганлиги фаолиятимга бўлган эътиборни кучайтирди. Туманда ғолибликни қўлга киритдим, вилоят босқичида иштирок этиш бахтига муяссар бўлдим.

Вилоят босқичи давомида ҳар бир шартни намунали бажариш эса осон кечмади. Жумладан, бошқа туман ва шаҳар Кенгашлари иштирокчиларининг билими ҳамда ташаббуси фаолиятимга эътиборни кучайтирди. Албатта, партия лойиҳалари ҳамда сайловолди дастуридан келиб чиққан ҳолда иштирок этишга ҳаракат қилдим. Танловда партия лойиҳаси тўғрисидаги тақдимотим йиғилганларга катта таассурот қолдирди деб, ўйлайман. Унда айниқса, экологик муаммоларнинг олдини олиш, мактабда ижтимоий тенгликни таъминлаш, ёшларнинг инновацион қарашларини шакллантириш билан боғлиқ таклифларга алоҳида эътибор қаратар эканман, шубҳасиз, жамиятимизда ҳар биримиз албатта, инновацион технлологиялардан фойдаланган ҳолда сифатли таълим беришга ҳаракат қилишимиз лозим. Шундагина ўқувчининг замон билан ҳамнафас яшаши ҳамда билим даражасини янада оширишга ўз ҳассамизни қўшган бўламиз.

Партия томонидан бу сингари кўрик-танловларнинг ташкил этилиши барчамизни сиёсий фаолликка бўлган қарашларимизни ривожлантиради, энг муҳими, жамият ҳаётидаги ташаббусимизни ривожлантиради.

Меҳринисо МУҲАММАДИЕВА,

“Йилнинг энг фаол адолатчи аёли”

кўрик-танловининг Республика

босқичи иштирокчиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!