Аёллар қаноти: оилага тайёрмисан, қизгина?


Partiya yangiliklari: Янгиликлар Аёллар қаноти
Viloyat: АНДИЖОН

Оила — муқаддас. У жамиятнинг бир бўлаги. Бу салтанатнинг мустаҳкамлиги аёл билан.

8 март — Халқаро хотин-қизлар куни арафасида Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилояти кенгаши “Аёллар қаноти” ташаббуси билан Асака тумани Файзиобод маҳалласида “Қиз бола оила давомчиси” шиори остида ўтказилган тадбир айни шу мавзуга бағишланди. Унда партиядошларимиз билан бирга маҳалла фаоллари, кекса онахонлар ва оила остонасида турган қизлар иштирок этдилар.

Тадбир аввалида, туман Оила маркази мутахассислари, психологларнинг оила ва унинг муқаддаслиги хусусидаги маърузалари тингланди. Бой ҳаёт тажрибасига эга онахонларнинг бу борадаги фикрлари эшитилди.

Файзиободлик қизлар тайёрлаган сахна кўринишлари, мушоира ва спорт майдонидаги беллашувлар уларнинг зукколиги, лобарлиги ва соғломликларини ифодалади. “Оила ошхонасида” дея номланган беллашувда пазандалик борасидаги маҳоратини кўрсатдилар.

Тадбир якунида энг фаол иштирокчилар эсдалик совғалари билан тақдирландилар, 10 нафар ёшлар партия аъзолигига қабул қилинди.

Меҳринисо КАРИМОВА,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Асака тумани Кенгаши раиси

Ортга кайтиш

АЛОҚА

Манзилимиз: Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқ тонги кўчаси, 23-уй. Мўлжал: Озарбайжон Республикаси элчихонаси:

Телефон: 71-2730731 71-2884654 (139)

Электрон манзил: adolat.sdp@exat.uz

САЙТ ТЕСТ РЕЖИМИДА ИШЛАМОҚДА:

www.adolat.uz веб-сайти 2018 йилнинг 21 май куни электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган. Гувоҳнома рақами: 1232. Муассис: Ўзбекистон Адолат СДП. Таҳририят манзили: 100043, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Шарқтонгги кўчаси, 23-уй. Электрон манзил: info@adolat.uz

Сайт материалларидан фойдаланилганда Фойдаланиш шартларига амал қилиниши шарт. Барча ҳуқуқлар Ўзбекистон Республикасининг оммавийахборот воситалари тўғрисидаги ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳимояланган

#

Мурожаатингиз учун рахмат!